Мухтор Муҳитдинов бошқа ишга ўтиши муносабати билан фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Полковник Мухтор Муҳитдинов 2023 йилнинг май ойида фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
Мухтор Муҳитдинов 2020 йилнинг ноябрида Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. У 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат техника университетини, 2004 йилда Ўзбекистон стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тамомлаган. Мухтор Муҳитдинов пойтахт ҳокими ўринбосари этиб тайинлангунга қадар Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган.
Аввалроқ Андижон ва Наманган вилоятлари ФВБга янги бошлиқлар тайинлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)