Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи Равшан Ҳайдаров Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Қайд этилишича, шу муносабат билан Қобул Бердиев ушбу лавозимдан озод этилган.
Генерал майор Равшан Ҳайдаров 2001—2002 йилларда фавқулодда вазиятлар вазири, 2002 йилда Давлат божхона қўмитаси раиси, 2002—2004 йилларда Сирдарё вилояти ҳокими бўлган. У 2016—2021 йилларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаро муҳофазаси институти бошлиғи сифатида ишлаган. 2021 йил февраль ойида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган эди. Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент вилояти ИИБ, ФВВ, Давлат солиқ қўмитаси ва Сирдарё вилоятига раҳбарлик қилган. Иккинчи даражали “Шон-шараф” ордени билан мукофотланган.
Қобул Бердиев 2017 йилнинг сентябрь ойи бошларида мудофаа вазири лавозимини тарк этганди. У 2018 йилнинг баҳорида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси бошлиғи сифатида иш бошлаган.
Изоҳ (0)