Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан полковник Бекзод Ҳикматов Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси институти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар полковник Бекзод Ҳикматов Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси институти бошлиғининг биринчи ўринбосари (ўқув, илмий ва инновация бўйича) лавозимида фаолият юритган.
Таълим муассасаси сайтида келтирилган маълумотларга кўра, институт бошлиғи лавозимига мазкур тайинловгача вакант бўлиб келган.
Сентябрь бошида ФВВ академияси бошлиғи лавозимидан озод этилгани, унинг ўрнига Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи Равшан Ҳайдаров тайинлангани тўғрисида хабар берилганди. Ундан олдин эса Ўзбекистон президентининг тегишли қарори билан фавқулодда вазиятлар вазирига ўринбосарлар тайинланган эди.
Изоҳ (0)