Париж чеккасидаги Версал саройи шубҳали қўнғироқ туфайли яна эвакуация қилинди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар қилди.
“Хавфсизлик мақсадида Версал саройи эвакуация қилинди”, дейилади музейнинг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
BFМTV телеканали таъкидлаганидек, музейга портловчи моддалар бўйича мутахассислар юборилган.
14 октябрь куни ҳам худди шундай сабаб билан Версал саройида эвакуация эълон қилинганди.
Аррас коммунасидаги таълим муассасасида одамларга қилинган қуролли ҳужумдан сўнг Францияда террорчилик таҳдидининг максимал даражаси жорий қилинган.
13 октябрь куни Франция шимолидаги Аррас шаҳрида пичоқ билан қуролланган номаълум шахс лицейга бостириб кириб, ўқитувчини пичоқлаб ўлдирди, яна бир неча кишини яралади.
Полиция ҳужум қилган шахсни тез орада қўлга олди. Франция ОАВнинг ёзишича, у 20 ёшли чеченистонлик бўлиб чиқди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)