Индонезиянинг Ёгякарта вилоятида поезд аварияга учраши натижасида камида 32 киши жабрланди. Бу ҳақда Хитойнинг Sinxua агентлиги маълум қилди.
Қидирув-қутқарув департаменти матбуот котиби Аснави Суросонинг айтишича, Ёгякартанинг Кулон Прого туманида маҳаллий вақт билан соат 13:30 атрофида иккита поезд тўқнашган ва бунинг оқибатида рельсдан чиқиб кетган.
Қизил Хоч жамиятининг ҳудудий бўлими ходими Висну Рангганинг сўзларига кўра, ҳодисада 32 киши жабрланган, уларнинг баъзилари касалхонага ётқизилган.
6 август куни Покистон жанубида поезднинг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида 15 киши ҳалок бўлган ва 40 дан ортиқ инсон жароҳат олганди.
Изоҳ (0)