• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    “Шу тариқа бой берилган жаннатни қўлга киритишга уриниши ўрнини ундан бутунлай юз ўгириш эгаллаб қўя қолади...” — “Машенка” романи ҳақида

    Ўқиш давомийлиги: 5-6 дақиқа

    Кўпчилик Набоковни “Лолита”си орқали танийди. Аммо унинг инсоннинг умумоғриқлари ва тушунарсиз, бироқ таниш ҳиссиётлар билан тўйинган бошқа кўплаб асарлари ҳам борки, “Лолита”дан ўтса ўтади, сира қолишмайди. Дастлаб кўпчилик қатори мен ҳам “Лолита”ни кўрганимда, нима бало, ёзувчи ақлдан озганми, бу жирканч сюжетнинг нимаси зўр эканки, ҳамма оғзи тўлиб мақтайди, деб ўйлаган эдим. Ҳали она сути оғзидан кетмаган ёш қизалоқни қариб қуйилмаган ёзувчи телбаларча севиб қолиши ва иккисининг ўртасидаги самимий деб қабул қилинган, бироқ оғир ботадиган ўтли муҳаббат саҳналарини ҳозир ўзимизда эфирга кетаётган “Опам онам экан”, “Акам дадам бўлиб чиқди”, “Уч синфдош бир қизни зўрлади” номли сериаллардан кўмиб ташланган савия борасида қолишмайди деб ҳисоблардим — адашган эканман. Бугун адашганимни унинг “Лолита”сида эмас, балки бошқа, илк романи “Машенка” мисолида кўриб чиқамиз.

    Фото: “AbeBooks”

    “Қуёшни нимадир тўсиб қўйди ва осмоннинг бир қисми титраб кетди…”

    Танқидчилар Набоков ижодига хос тилнинг ўхшатишларга бойлиги ва гўзаллигини эътироф этган ҳолда илғор рус адабиётига хос инсонпарварлик ғоялари етишмаслигини айтиб танқид қилишади. Шу билан бирга, унинг ижодида халқ мавзуси, рус қишлоғи руҳи йўқлигини ҳам писанда қилишади. Айни шу сабабли мумтоз рус адабиёти анъаналари руҳида тарбия топган Набоковни том маънодаги миллий ёзувчи сифатида тан олишдан бош тортишади. Албатта, Набоков рус ва инглиз адабиёти анъаналари руҳида тарбияланиб, шу икки адабиётнинг илғор тамойилларини уйғунлаштира олган йирик истеъдод соҳиби ҳисобланади. Набоков яшаб ижод қилган йилларда оламшумул тарихий воқеалар рўй беради, ана шундай долғали даврда ҳар бир ижодкор ўз имкониятларидан келиб чиқиб, улар ҳақида бевосита бўлмаса-да, билвосита фикр-мулоҳазаларини билдиришга интилади. Айни паллада Набоков воқеа-ҳодисалардан шунчаки нусха кўчирувчи бўлиб қолмасдан, балки тафаккур ва тасаввурнинг ғаройиб ўйинларини бадиий ижоднинг асосий фазилати деб эътироф этади. Шу боис ўн тўққизинчи аср рус адабиётига хос изҳори дил қилиш, тавба-тазарру, ҳақиқатпарварлик, адолатпарварликка очиқдан очиқ, инқилобчиларга доир қилиқ билан баралла даъват этишларга унинг асарларида дуч келмаймиз.

    Набоковнинг эътироф этишича, воқеликни тўла қамраб олишнинг имкони йўқ. Лекин бадиий тил, ижод тили ҳатто марҳумларга жон бағишлаб, аксинча тирикларни жонсиз қўғирчоқларга айлантира оладиган қудратга эга. Адиб воқеликни ўзига хос ижодий идрок этишга одатланади. Хўжайин оқсочлари кучугини сайр этгани олиб чиқди, дея омма эътироф этган бир пайтда, Набоков хўжайин эмас, аксинча, кучуги хўжайинини сайр этгани етаклаб чиқди, деб ёзади. Ёхуд аслида юкчилар машинадан кўзгули шкафни тушираётган бўладилар. “Ҳадя” романининг қаҳрамони Годунов эса бутунлай бошқача манзарани тасвирлайди: “…машинадан тўртбурчак тиниқ осмоннинг бир бўлагини туширишар экан, беғубор шох-шаббалар зангори экрандагидай унда акс этади”.

    “Қатлгоҳга таклиф” романида ҳам шундай тасвирга дуч келиш мумкин: “ёруғлик хира тортгандай бўлди, — қуёшни нимадир тўсиб қўйди ва осмоннинг бир қисми титраб кетди” (358-бет). “Челакларни тарақлатиб, қипиқ ташир эканлар Цинциннат эшик кесакисига беҳол суянди, бироқ унинг бижир-бижир титраётганини сезиб… ўзини нари олди”. Ҳолбуки ўлими олдидан Цинциннатнинг ўзи титраётган эди. Ёки “Ҳадя” романида “…тонг онасидан мактуб келтирди” деган насрга хос бўлмаган жонлантиришга дуч келамиз. Набоковнинг ёзувчи сифатида ўзига хослиги, таъбир жоиз бўлса, беназир фазилати воқеликни, дунёни, инсонларни бутунлай бўлакча тарзда идрок этишидадир. У кўпчиликнинг, омманинг нигоҳи билан қараш, шу тарзда воқеликка ёндашишни қабул қила олмасди. Унинг дастлабки ижодида И.Бунин насрининг таъсири сезилади. Набоков қаламга олган мавзулар, биринчи шахс тилидан ёзилган ҳикояларнинг лирик кайфияти беихтиёр Бунин асарларини эсга солади.

    Фото: “Гоодреадс”

    “Машенка”

    Набоковнинг дастлабки “Машенка” романи ҳам Бунин ижодига хос лирик-психологик наср тамойилларига асослангандай таассурот қолдиради. Адиб бу асарида биринчи муҳаббатини ҳам, болалик ва ўсмирлик таассуротларини ҳам, Вира манзаралари-ю, қишки Петербург кўринишларини ҳам, қолаверса, Берлин пансионларининг қиёфасини ҳам тилга олади. Роман воқеалари Берлин пансионларидан бирида бўлиб ўтади.

    Бу асарда Чехов ва Тургенев асарларида учрайдиган рисоладагидай ойимқиз образини (Клара) учратиш мумкин, пансионда яшовчилар — кекса шоир Подтягин, бир жуфт раққос, фрау Дорн ўзига хос муҳаббат муҳитини яратишади.

    Уч томонлама муҳаббат муҳитини эса истеъфодаги математика муаллими Алферов, оқ армиянинг собиқ офицери Ганин ва романда бавосита иштирок этувчи Алферовнинг хотини Машенка ташкил этиб, у Ганиннинг биринчи муҳаббати бўлади.

    Набоковнинг насри келгусида қай йўсин камол топишини мана шу роман мисолида ҳам айтиб берса бўларди. Китобхоннинг умри кутиш билан ўтади. Бутун асар давомида Машенкани кутиш тасвирланади. Унинг келишини эри — Алферов сингари Ганин ҳам, шунингдек, пансионда яшовчиларнинг ҳаммаси интизорлик билан кутишади.

    Адиб воқеаларни ранг-баранг қилиш учун турли бадиий ҳийлалар ишлатади: Подтягин паспортини йўқотиб қўяди (воқеа чўзилади), Алферов вокзалга кечикиб бориши учун Ганин соат милларини орқага суриб қўяди. Охир-оқибат Машенка билан навбатдаги учрашувни сабрсизлик билан кутаётган Ганин поезд келишига ярим соат қолганида ниятини кутилмаганда ўзгартириб, бошқа вокзалга жўнаб кетади. Россияга муҳаббат Набоковнинг мана шу илк йирик асарида яққол кўзга ташланади.

    Беғубор деразадан кўзга ташланган кўшк; Орежадаги шамол тегирмон Россиясини муттасил эсга солади; Берлин осмони бўйлаб елдай сузиб ўтаётган булутлар ҳам она юртни ёдга солади. Булардан қатъи назар, Россиянинг ҳалокатга юз тутгани тўғрисидаги фикр Набоков асарларида қайта-қайта учрайди. Бу ёшини яшаб, ошини ошаб бўлган Подтягинга ҳам, қисмати уникидан ҳам фожиалироқ Ганин ва Кларага ҳам яхши маълум. Хуллас, муҳожирликда кун кечираётганларнинг қисмати ҳамиша фожиали бўлган. Бироқ Ватандан йироқда, фақат унинг фикру зикри билан яшаш Ганиннинг асабини бутунлай ишдан чиқаради. Ҳолбуки Россия унинг учун ягона нажот бўлиб қолганди.

    Қолаверса, “Машенка” сиймосида айнан нима назарда тутилгани ҳам маълум. Набоков ватан ҳажрида, унинг дарду ҳасрати билан яшар экан, ундан бутунлай умидини узмаганди.

    Фото: Тҳе Conversation

    “Бой берилган жаннат”

    “Машенка” романида Гофман, Розанов, Гогол, Межеровский ва бошқалар ижодига хос услуб назарга ташланади. Худди шундай В.Набоковда ҳам мавжуд ҳаёт, воқелик эмас, балки хотиралар дунёси салмоқли аҳамият касб этади. Машенканинг ҳаётлигидан хабар топган Ганин уни бир бора кўриш иштиёқида лов-лов ёнади, куйинади. Машенка билан боғлиқ хотиралар, бувасининг хиёбонлари тўғрисидаги эсдаликлар, юрагидан тоабад жой олган ватан манзаралари Берлиннинг соя-салқин гузарларида кечаётган ҳаётидан салмоқлироқ, аҳамиятлироқ бўлиб туюлади.

    Афсуски, муаллиф Алферов тимсолига кўпроқ қора бўёқ чаплаш мақсадида Ганинни имкон қадар ижобий қаҳрамон сифатида кўрсатишга уринаётгани фош бўлиб қолади. Таассуфки, бу руҳий баҳона — сабабларсиз рўй беради.

    Бу асарда “бой берилган жаннатни қайтаришга” уринишга илк бора дуч келамиз — бу Людмиладан воз кечиб, Машенкани ўғирлаш ниятида кўзга ташланади. Бироқ охир-оқибат Ганин Машенкадан (жаннатдан, ватандан) воз кечади: “Хотиралари унинг меъдасига тегиб бўлади, Машенка тимсоли аллақачон хотирага айланиб бўлган соялар остида қолиб кетади. Ва бу тимсолдан ўзга, бошқа Машенка бўлмаган ва бўлиши ҳам мумкин эмас”.

    Шу тариқа бой берилган жаннатни қўлга киритишга уриниши ўрнини ундан бутунлай юз ўгириш эгаллаб қўя қолади.

    Ходасевичнинг таърифлашича, Набоков “Лужин ҳикояси” романида иқтидорини тўла-тўкис намоён этади. Агар биз “Машенка” романида Набоков насрининг изҳори дилга жиҳати билан танишсак, “Лужин ҳимояси” романида ижод ва ижодкор шахси билан боғлиқ муаммоларга дуч келамиз. “Ижодкорнинг ҳаёти ва унинг тасаввуридаги ҳаёт — Набоков ижодига хос мавзу ҳисобланади. Бу муаммолар адибнинг деярли барча асарларида учрайди, “Лужин ҳимояси” романидан бошлаб эса бирмунча чекланган, касбий хусусият касб этади. Набоков ижодкорнинг фожиасини теран тасвирлар экан, уни бевосита акс эттирмайди, балки шахматчи, тижоратчи ва бошқа касб-ҳунар эгалари сиймосида гавдалантиради.

    Набоков барча асарларида ўз эътиқодига содиқ қолади: воқеликдан шунчаки кўчирма олмасдан, ижод қилиб, янгидан яратади. Унинг бу нуқтаи назари О.Уайлднинг фикрларини кўп жиҳатдан эсга солади: “Биронта ҳам буюк ижодкор воқеаларни асил ҳолатида қабул қилмайди, яратган асарлари эса дунёқарашининг қанчалар теранлигига мос равишда қадрланади”. Лекин Набоков теварак-атрофидаги дунёга яқин салафларидан фарқли равишда ёндашади.

    Набоков хилма-хил феъл-атворларни тасвирлаганида ҳам мана шундай холисона йўл тутади. Тубанлик даражаси бирон-бир қаҳрамонга баҳо беришда ҳал қилувчи мезон вазифасини ўтайди. Набоковнинг эътироф этишича, Гўзаллик, Муҳаббат, Табиат, Ҳақиқат сингари буюк сўзларни бирон-бир тубан кимса тилга олар экан, икки дунёда ҳам жирканч башарасини ниқоблай олмайди. У нималарни тилга олмасин, олийжаноб кўринишга ҳар қанча уринмасин, ҳамма-ҳаммаси сохта бўлиб чиқаверади. Айни паллада чинакам самимийлик, беғаразлик, холислик ҳар қандай бемаъниликдан холи бўлади.

    Азизбек Юсупов

    17.10.2023, 23:20   Изоҳ (0)   26214
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Одам боласининг оғир қисматига, Ер юзидаги зулм ва адолатсизликларга қарши чинакам исён “Занжирбанд Прометей” трагедияси ҳақида

    07.09.2023, 07:20

    “Эдип каби бизнинг ичимизда ҳам ахлоққа қарши майл-истаклар мавжуд ва бир куни улар портлайди…” — “Шоҳ Эдип” асари ҳақида

    14.09.2023, 22:25

    “Бу китобда инсоннинг ақл етмайдиган абадий сир эканлиги тўғрисида ёзилган…”  — “Қатлга таклиф” романи ҳақида

    04.10.2023, 23:30

    “Мазлум ҳар доим мазлум бўлиб қолаверади ва бу мазлумлик авлодлар кайфиятида қайта-қайта такрорланаверади...” — “Орестея” трагедияси ҳақида 

    28.09.2023, 23:40

    “Худо қани? — ҳайқирди у. — Биласизларми, сизларга нима демоқчиман! Биз Уни ўлдирдик — сиз ва мен! Биз унинг қотилимиз!...” — “Зардўшт таваллоси” асари ҳақида 

    26.09.2023, 23:00

    “Одамлар доимо энг яхши кўрган нарсаларини вайрон қилади…” — “Алкимёгар” асари ҳақида

    20.09.2023, 22:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.