• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    “Мазлум ҳар доим мазлум бўлиб қолаверади ва бу мазлумлик авлодлар кайфиятида қайта-қайта такрорланаверади...” — “Орестея” трагедияси ҳақида

    “Фиванинг етти душмани”

    Эсингизда бўлса, Софоклнинг “Шоҳ Эдип” трагедиясига ёзилган тақриз тақдим этилган эди. Софокл талқинидаги Эдип энг мукаммали бўлгани шубҳасиз, аммо Эдип вафотидан кейинги воқеаларни баён қилиб беришда Эсхилда тенг келадигани йўқ. Эсхилнинг “Фиванинг етти душмани” трагедияси Эдип ҳақидаги мифдан олиб ёзилган трилогиянинг учинчи қисми бўлиб, олдинги икки қисми — “Лай”, “Эдип” трагедиялари бизга қадар етиб келмаган. Етиб келмаган бўлса, ҳозирги “Шоҳ Эдип” нима унда, дейдиганлар учун бу Софоклга тегишли, айнан Эсхил вариантидаги Эдип асари эса бизгача сақланиб қолмаган. Умуман олганда, бугунги тақриз “Орестея” трагедияси ҳақида, лекин тақдирдан қочиб қутула олмаслик, ҳеч бир жиноят жазосиз қолмаслиги ўткир сўзлар билан баён қилинган “Фиванинг етти душмани” қай бир маънода “Орестея” билан уйғун келгани учун у ҳақда ёзиб ўтмасак бўлмайди.

    Воқеаларда чалкашлик юзага келмаслиги учун, келинг, Эдип ҳақидаги мифларни қисқача эслаб олсак: Хуллас, подшоҳ Лай коҳинларнинг кароматидан қўрқиб, ўзининг эндигина туғилган ўғли Эдипни хизматкорига топширади ва уни ўлдириб ўлигини йиртқич ҳайвонларга ташлашни буюради. Аммо хизматкор чақалоққа ачиниб, уни яширинча бошқа юрт подшоҳига элтиб беради. Трилогиянинг биринчи қисми “Лай” трагедиясининг мазмуни ана шу воқеадан иборатдир. Эдипнинг бегона юртда ўсиб вояга етиши, кейин Фива шаҳрига келиб билмасдан ўз отаси Лайни ўлдириб қўйиши, Фива халқига қилган хизматлари туфайли, бу шаҳарга подшоҳ бўлиб кўтарилиб ўз онасига уйланиши, ундан бола-чақа кўриши ва ниҳоят мудҳиш қилмишларини пайқаб қолиб, ўз кўзини ўйиб олиши ҳамда нобакор ўғилларини қарғаб, лаънатлаб дарбадар чиқиб кетиши. Трагедиянинг 2-қисми “Эдип” трагедиясига мавзу бўлган.

    Трилогиянинг 3-қисми “Фиванинг етти душмани” трагедиясида ана шу қарғишнинг мудҳиш оқибатлари кўрсатилади.

    Ростов мусиқали драма театри томонидан саҳналаштирилган “Орестея” трагедияси

    Етти подшоҳ ва етти дарвоза

    Эдип ўлгандан кейин унинг катта ўғли Полиник билан кичик ўғил Этиокл ўртасида тахт можароси бошланади. Бунда Этиокл ғолиб чиқади ва акасини юртдан бадарға қилади. Қувғинди Полиник қўшинлари подшоҳларнинг паноҳида бўлиб, бир оз вақт ўтар-ўтмас олти подшоҳ билан тил бириктириб Фива шаҳрига лашкар тортиб келади. “Фиванинг етти душмани” трагедияси афсонанинг худди ана шу еридан бошланади.

    Асарнинг кириш қисмида Этиоклни шаҳар мудофааси тараддудида кўрамиз. Душман вазиятини билиб келиш учун юборилган айғоқчи муҳим маълумотни олиб келади. Этиокл ва айғоқчи ўртасидаги суҳбат асарнинг энг муҳим ўрнидир. Айғоқчи шаҳарнинг етти дарвозасини етти подшоҳ эгаллаганлигини айтиб уларнинг ҳар бирини алоҳида-алоҳида таъриф этади.

    Еттинчи дарвозани эгаллаб турган сардорнинг таърифига келганда ғазабининг зўридан Этиоклни титроқ босади. Бу ўз акаси Полиник эди. Ахир туғилиб ўсган юртига қилич яланғочлаб келиш ўта кетган хоинлик эмасми? Бундай бадкирдор билан Этиоклнинг ўзи яккама-якка жанг қилишга аҳд қилади. Оға-иниларнинг бир-бирига қилич кўтариши нақадар даҳшатли фожиа эканлигини билса-да, Этиокл ўз мақсадидан қайтмайди. Жангда иккала ака-ука ҳам ўлади. Шундай қилиб тақдирнинг хоҳиши ижобат бўлади, қарғиш урган Лай хонадони батамом қирилиб битади. Асар ҳам мана шу жойда тугайди.

    Тақдир жиноят ва жазо масалалари Эсхилнинг бизга қадар тўлиқ етиб келган “Орестея” трилогиясида янада чуқурроқ талқин этилган. Бу асарда шоир мудҳиш жиноятларнинг сабабчиси бўлган Атрей авлодлари ҳақида ҳикоя қилади. Юнон афсоналарига қараганда Атрей ўз оғаси Фиестдан ўч олиш мақсадида унинг болаларини ўлдириб, гўштларини билдирмасдан оталарига едиради. Шундан кейин бу мудҳиш жиноятнинг касри Атрей авлодларига уриб, ўшандан бери улар орасида узлуксиз уруш бўлиб келади, Атрейнинг ўғли Агамемнон ўз қизи Ифигенияни маъбудларга қурбон қилади. Агамемноннинг хотини Клитемнестро Фиестнинг тирик қолган ўғли Эгисф ёрдами билан эрини ўлдиради. Агамемноннинг ўғли Орест отасининг хунини олиб, ўз онаси ва Эгисфни ўлдиради.

    Ростов мусиқали драма театри томонидан саҳналаштирилган “Орестея” трагедияси

    “Агамемнон”

    Трилогиянинг биринчи қисми “Агамемнон” трагедиясидир. Бу асар Клитемнестра жиноятларига бағишланган. Асар воқеаси Аргос шаҳрида, Агамемнон саройи олдида бошланади. Эгей денгизидаги оролларнинг тоғ чўққиларида гулхан ёқилиб Троянинг тор-мор этилганини Юнон аҳолисига билдиришади. Хор аҳли Троя уруши қаҳрамонларини мадҳ этиб, қўшиқ айтишади, аввало Ифигениянинг қурбон қилинишини ва барча шаҳид кетганларни эслашиб қўшиқ айтишади. Зевс шаънига раҳматномалар, Париснинг номардликлари, маъбудларнинг нобакорни тўғри жазолаганлиги, Зевснинг улуғ адолатини, ҳақиқатнинг оёқ ости бўлмаслигини тараннум этади. Шу билан бирга хор қўшиқлари бир хотинни деб қирилган жонлар, отасиз қолган болалар, эрларидан айрилган бева-бечоралар, етим-есирларнинг қонли кўз ёшларига ким айбдор? Булар ҳаммаси Атрей болаларининг гуноҳи эди. Ўз манфаатлари йўлида сон-саноқсиз одамларни қурбон қилган мағрур бандалар бир кун келиб мудҳиш қилмишлари учун оғир интиқомга гирифтор бўлмасмиканлар?!

    Шулар ҳақида хор куйлаб турганида ўзининг асираси подшоҳ Приамнинг қизи Кассандра билан бирга зафар аравасида Агамемнон кириб келади, подшоҳ ўз саройига қадам қўйиши билан хорни ташвишли, ваҳимали овози кучаяди, бу эса Кассандрани ҳам бир мудҳиш хабардан огоҳ этаётгандек эди. Агамемнон сафарга кетганида эрига хиёнат қилиб, Эгисфни ўйнаш тутган Клитемнестра минг хил ҳийла, ноз-истиғно билан Агамемнонни саройга бошлайди. Бирпасдан кейин саройдан подшоҳнинг фарёди эшитилади, сал ўтмай қўлида қонга беланган болта ушлаган Клитемнестра пайдо бўлади, очиқ қолган саройнинг эшигидан Агамемнон ва Кассандранинг ўлиги кўринади. Қотила шаҳар аҳолиси фикр-истаклари ифодаси бўлган хор олдида ўзининг жиноятини яширмайди, қилмишидан пушаймон ҳам бўлмайди, бу ўлим ўз боласининг (Ифигения) жонига ачинмасдан уни қурбон қилган отанинг энг ҳалол қисматидир. Клитемнестра аҳолининг интиқом олишидан ҳам қўрқмайди. Бир кун келиб Агамемноннинг қувғинди ўғли Орест қотиллардан отасининг хунини муқаррар олажагини Клитемнестра ва Эгисфга эслатиб, хор аҳли чиқиб кетади ва шу билан трагедия ниҳоясига етади.

    Ростов мусиқали драма театри томонидан саҳналаштирилган “Орестея” трагедияси

    Орест

    Асар бошланиши билан биз Орестни қабристонда Агамемнон сағанаси устида кўрамиз, у дўсти Пилад билан бирга отасининг қабрини зиёрат қилиб, унинг руҳидан мадад сўраб келган. Шу кечаси Клитемнестра ҳам мудҳиш туш кўради ва эрта тонгда қизи билан хорчи хотинларни марҳум эрининг қабрига дуо ўқиб, руҳини тинчлантириш учун юборади. Орест синглисига ўзини таништиради ва қасос олиш режаларини биргаликда тузади. Орест эски кийимлар кийиб, дўсти билан бирга саройга келиб Орестнинг ўлганини, бу хабарни бир ўткинчидан эшитганини айтади. Бу хушхабардан шодланган Клитемнестра дарҳол Эгисфга одам юборади. Эгисф бу хушхабарни ўткинчининг ўз оғзидан эшитиш иштиёқида шошиб-пишиб эшикдан кириб келиши билан иккала дўст унга ханжар санчадилар. Клитемнестра хато қилганлигини англаб, ўғлининг оёғига йиқилиб ёлворади. Берган сутини писанда қилади. Орест анчагина бўшашиб қолади, аммо Пиладнинг далдаси билан у яна ўзига келиб, онасини сарой ичига олиб киради. Бир вақтлар Агамемнон ва Кассандра ўлиги ётган ваннада энди Эгисф ва Клитемнестранинг ўлиги ётарди. Орест қасос бурчини адо этиб, васвасага тушиб қолади, кўзига интиқом маъбудалари кўрина бошлайди, йигит уларнинг таъқибидан қутилиш мақсадида паноҳ истаб Aполлoн ибодатхонасига югуради.

    Ўз онасини ўлдиргач, Орест қалбида қўзғалган виждон азоблари ва қотилнинг гуноҳи атрофида бошланган маъбудларнинг кураши трилогиянинг учинчи қисми “Эвменидалар” трагедиясида тасвирланган.

    Ростов мусиқали драма театри томонидан саҳналаштирилган “Орестея” трагедияси

    “Эвменидалар”

    Aполлoн Орестга Афина шаҳрига бориб, маъбуда Афинадан нажот тилашни маслаҳат беради. Кейинги воқеалар Акропол қалъасига кўчирилади. Афинанинг ташаббуси билан бу ерда махсус суд маҳкамаси — Ареопаг таъсис этилади ва маъбудларнинг раҳбарлигида Афинанинг мўтабар кишиларидан тузилган суд ҳайъати ўз ишини бошлайди. Эриниялар Орестни қоралаб ўз онасининг қонини тўкканлиги учун уни қаттиқ жазолашни талаб этади.

    Орест барча гуноҳларини бўйнига олиб, буни ёлғиз Aполлoн амри билан бажарганлигини айтади. Орестни эса шу ондан Aполлoн ўз ҳимоясига олади ва онасининг барча кирдикорларини очиб ташлайди ва Орестнинг оқланишини талаб этади. Ҳар иккала томон эшитилгач, суд ҳайъати овоз беради, иккала томон ҳам тенг овозга эга бўлади, фақат Афинанинг овози билан тарози палласи Орест томонга ўтади. Суд оқибатидан, айниқса, Афинанинг ҳимматидан беҳад шодланган Орест чуқур миннатдорчилик изҳор этиб, ўз юрти Аргос ва унинг аҳолиси номидан ўла-ўлгунча Афина билан тотув яшашга, ҳеч қачон унинг бошига яроқ кўтариб келмасликка ваъда беради. Бироқ суд натижалари Эринияларни қаноатлантирмайди, улар ўз ҳуқуқларининг поймол этилганлигидан қаттиқ ранжишади.

    Фото: Pinterest

    Афина Эринияларга атаб Арей тепалигида махсус ибодатхона солинажагини ва бундан кейин уларни қасоскор эринид маъбудалари сифатида эмас, балки лутфу шафқат, мурувват соҳибалари — Эвменид маъбудалари сифатида аҳоли томонидан яна ортиқроқ ҳурматланишларини ваъда қилиб кўнгилларини кўтаради. Асарга Эвменидалар деб ном берилишининг маъноси ҳам ана шунда.

    Умуман, Эсхил асарлари юнон трагедиясини камолот босқичига олиб чиқишда Софоклнинг трагедиялари каби муҳим ва оламшумул аҳамият касб этди. Эсхил асарларининг рангдорлиги, одампарвар мазмуни, инсонийлик туйғуларининг тараннум этилиши, жаҳолат қораланиши, ноёб бадиий кўрки унинг ҳамда у битган асарларнинг абадий барҳаётлигини таъминлади.

    Азизбек Юсупов

    28.09.2023, 23:40   Изоҳ (0)   25649
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Одам боласининг оғир қисматига, Ер юзидаги зулм ва адолатсизликларга қарши чинакам исён “Занжирбанд Прометей” трагедияси ҳақида

    07.09.2023, 07:20

    “Эдип каби бизнинг ичимизда ҳам ахлоққа қарши майл-истаклар мавжуд ва бир куни улар портлайди…” — “Шоҳ Эдип” асари ҳақида

    14.09.2023, 22:25

    “Худо қани? — ҳайқирди у. — Биласизларми, сизларга нима демоқчиман! Биз Уни ўлдирдик — сиз ва мен! Биз унинг қотилимиз!...” — “Зардўшт таваллоси” асари ҳақида 

    26.09.2023, 23:00

    “Одамлар доимо энг яхши кўрган нарсаларини вайрон қилади…” — “Алкимёгар” асари ҳақида

    20.09.2023, 22:16

    “У — соддадил Суқрот — зулмат қўйнида ўз заҳарини томчима-томчи ичади. У топталган фаришта, хўрланган ҳалол одам”. “Цезар Бирото” романи ҳақида 

    12.09.2023, 10:14

    “Ҳаддидан ошиб кетган эҳтиросларнинг ҳаммаси шунақа тақдирга эга. Улар ҳеч қандай қонунлар билан — на маънавий, на ижтимоий тартиб-қоидалар билан ҳисоблашишни иста...

    29.08.2023, 07:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Винисиуснинг режалари барбод бўлди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.