• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    “Бу китобда инсоннинг ақл етмайдиган абадий сир эканлиги тўғрисида ёзилган…” — “Қатлга таклиф” романи ҳақида

    Ўқиш давомийлиги: 7-8 дақиқа

    Ноаёнлик ҳисси

    Таниқли танқидчилар Набоков асарлари тилининг “тиниқ образлилиги”, “шиддатлилиги”, “қуруқлиги”, “ғаройиб даражада кескинлиги”ни таъкидлашади. Тасвирларнинг маҳорат билан яратилганига, уларнинг маънодорлигига, ранглилигига алоҳида эътибор беришади.

    Айни пайтда хос китобхон ёки ўзини осмондан тушган ўткир мунаққид ҳисоблайдиганлар Набоковга хилма-хил айблар ҳам қўйишади. Булар:

    • Набоков ижодининг инсонпарварлик анъаналаридан узилиб қолгани;
    • Ёзувчилик маҳоратини беҳуда намойиш қилиши;
    • Ёзувчи мақсадининг мавҳум, тасвирлаётган воқеа-ҳодисаларга аниқ муносабатининг мавжуд эмаслигидан иборат.

    Бицилли ўзининг мақоласида қуйидаги нуқтаи назарни баён этади:

    Набоков ижодининг ҳукмрон ғояси экзистенсиал қўрқув, ноаёнлик ҳисси, ҳаётнинг маъносизлигини туйишдир. Цинциннатни қўрқув ҳисси қамраб олган, у ўзи билган нарсаларнинг бариси ортида турган ниманидир ғира-шира илғайди.

    Бицилли фикрича, роман инсоннинг ақл етмайдиган абадий сир эканлиги ҳақидаги мавзуга мажоз тарзида яратилган. Бинобарин, Цинциннат характер эмас, ғоялар уйғунлиги, мажозий шахс, абадий инсоний хислатлар ҳосиласидир.

    Фото: Britannica

    Цинциннат олами

    Энди бевосита асарнинг ўзига мурожаат қилайлик. Романнинг бош қаҳрамони Цинциннатга ўлим жазоси беришади. Биз уни ўлимини кутаётган бир вақтда учратамиз. Асарда олам бахтсиз, ғамгузор қаҳрамон идроки орқали кўрсатилиб, парчаланган онгга хос қийшиқ кўзгуда акс эттирилади. Шу туфайли мазкур олам сохта, маъносиз, тўпори оламдир. Унда амалга оширилган ҳар қандай иш, ҳаракат жирканч бир майнавозчиликдир.

    Набоков асарига Цинциннатнинг дафтарини киритади. Унда қаҳрамон ўзи эришмоқчи бўлган озодлик ҳақидаги фикрларини ёзган: кунлардан бир кун “уйғониб”, янада аслроқ бошқа бир оламда бўлиб қолиш ҳақидаги орзусини баён этган. Кўриб турганимиздек, адиб ижтимоий табақаланишларни эстетик табақаланишларга бўйсундириб тасвирлаётган оламининг асллигига шубҳа билан қарайди: “У ерда инсон назари бетакрор ақл-заковат ила нур сочиб туради, у ерда бу дунёдаги жафокаш ғаройиб инсонлар эркинликда сайр қилиб юришади, у ерда вақт истакка бўйсунади… У ерда ҳамма нарса мафтункор равшанлиги, яхшиликлар мўллиги билан ҳайратга солади, у ерда ҳамма нарса болалар қадрлайдиган мароқли ўйинлар кабидир, у ерда шундай бир кўзгу нур таратиб турадики, ундан баъзида бу ёққа қуён боласи сакраб ўтиб қолади”.

    “У ерда” — иккинчи бир воқелик тимсолидирки, у фақат санъатдагина яратилади, бу эса ижтимоийликнинг эстетикага бўйсунишидан далолат беради. Айни вақтда қаҳрамон сохта воқеликка жуда боғланиб қолган, “Оламнинг ҳақиқий ўлчовини” англаб олиш учун тўсиқ бўлган ўлимдан ғоят қўрқади. У қамоқда ёзган фикрлар ўзига ачиниш, қўрқув, “Тамара боғларини” соғиниш ҳисси билан суғорилган.

    Фото: IMDb

    Мангу спирал

    Асарда фикримизча, тақдир, қисмат бош мавзудир, булар эса инсон ҳаётини бошқариб туради. Шунга кўра тақдир ҳукми билан унга қарши курашувчи ва ҳалок бўлувчи инсон ўртасидаги тўқнашув асар қурилмасини ташкил қилади.

    Цинциннатнинг бутун куч-ғайрати тақдирни бир илож қилиб ўзгача ҳал этишга қаратилган. Цинциннат қамоқдан қутулиб чиқиш топгунига қадар, у жуссаси кичик ва заиф бўлиб қолаверади (ҳатто пойабзали шунчалик мўжаз эдики, Марфинкага ҳам торлик қиларди, ўзи эса шунчалик митти эдики, тоғорага бемалол сиғарди), атрофидаги ҳамма нарса кўзига катта ва кучли бўлиб кўринади. У айлана чизиқ бўйлаб адашиб юришга маҳкум эди (ҳатто у турмадан “қочганда” ҳам директорнинг хонаси олдидан чиқиб қолади). Хаёл билан воқеликнинг қўшилишига қуйидаги парча мисол бўла олади: “Улкан қўрғонни ортда қолдириб… Цинциннат шаҳарга кириб келади. Ифор ислар димоғга урилиб, Тамара бошларининг яқинлигидан далолат берди… Цинциннат зинага югуриб чиқди, эшикни итарди ва ўзининг ёруғ қамоқхонасига кирди. Орқасига ўгирилди, аммо эшик зич ёпиб қўйилган эди”.

    Афсуски, озодлик учун курашдаги ҳар бир зоҳирий ютуқ янада каттароқ мағлубият билан тугайди: Цинциннат ўз қамоқхонаси атрофида қанчалик айланмасин (айтмоқчи, унга ҳеч ким халақит бермайди), ундан ташқарида қўйган ҳар бир қадами муқаррар равишда яна ўша қамоқхонага олиб боради, яъни ҳар гал у бошланғич нуқтага қайтиб келаверади. Фақат қатл олдидаги сўнгги дақиқада “ичидаги инсон” қўққисдан “турма”дан озодликка чиқиш қўлидан келмаслигини тушуниб қолади; шу ондаёқ атрофидаги олам абадий кўлам касб этади: атрофдаги нарсалар кўп марта қисқариб, ўзи эса қўрқувдан халос бўлади ва “овозларига қараганда ўзи каби мавжудотлар турган томонга” йўл олади.

    Ниҳоят роман якунида айлана чизиққа жон кириб, спирал шаклини олади, спирал эса яна, янги бир ўрамда бизни санъатдан воқеликка қайтаради.

    Фото: Britannica

    “Ҳаёт уйқу демакдир…”

    Табиий равишда романда ҳаёт уйқу демакдир, деган мавзу ҳам пайдо бўлади. Мазкур мавзуни ёритиш учун ёзувчи туш кўриш шаклидан фойдаланади, “Мен кўрган тушларда дунё маънавий жиҳатдан юксак, руҳан анча баланд эди…”

    Набоков бу ўринда туш кўришнинг муҳим хусусиятини таъкидлайди, яъни тушда иродага ўрин йўқ. Цинциннат воқеаларни ўз иродасига бўйсундира олмайди (тақдир, қисмат, ҳаёт — уйқудир, деган мавзулар бир-бири билан қўшилиб кетади). Цинциннат “Бироқ ўзгалар ёрдамисиз уйғона олмайман, бундай ёрдамдан эса ўлгудай қўрқаман”, дейди.

    Адабиётдан маълумки, тақдир, тутқун инсон, қамоқхонага ўхшаш дунё каби мавзулар айтарлик янгилик эмас (улар Бодлер, Лермонтов, Камю, Достоевский, Солженицин ва бошқаларнинг асарларида кўп учрайди). Яъни у мавзулар кўп марта турлича тасвирларда ёритилади, лекин Набоковники каби алоҳида мавзуга айланмаган ва бу қадар моҳирлик билан ишланмаган. Ўз навбатида мазкур ғояни ишлашда ҳам Набоков изчил. Ёзувчининг фикрича, ҳаёт уйқу демакдир, уйқу эса ўлимнинг туғишган биродари. Набоков шу йўналишда охиригача боради. Шунинг учун ҳам роман икки хил маъно касб этиб тугайдики, асар ниҳоясида қатл майдончасида учта Иллатдан бири ўз қўлларида Цинциннатни эмас, “жажжи жаллод”ни уруғча янглиғ кўтариб учади.

    Фото: “Тhе NewYorker”

    “Ҳеч нарса ҳақида бўлмаган китоб ёзишни истардим…”

    Набоков ўз ўлимини кутаётган кишининг “аҳволи” билан ҳеч нарсани кутмаётган бошқа қаҳрамонларнинг ҳолатлари орасидаги қарама-қаршиликни тасвирлайди. Қамоқхона эшиги очилади. Цинциннат, мени қатл қилиш учун олиб кетгани келишди, деб ўйлайди, аммо бирдан оқловчи кириб келади ва “Илматугмамни йўқотиб қўйдим”, дейди. Цинциннат енгилгина инграб яна ўрнига ётади.

    Доимий қўрқув, эзилиш ҳолатида кун кечирган Цинциннат эмас, балки гўё эри ҳақида ташвишланаётган ва айни вақтда эса ўз жазманларини ҳам унутмаётган хотини Марфинка ҳушидан кетади. Бу ўринда Флобер бобони эслаш ўринлидир: “…Мен ўз ҳолича услубнинг ички қуввати билан яшайверадиган… ҳеч нарса ҳақида бўлмаган китоб ёзишни истардим”. Набоков гўё ана шу фикрни амалга оширади, аммо у ачинарли ва мудҳиш ҳеч вақонинг ижирғантирувчи, алғов-далғов оламини яратади. Булар Пьер, Марфинка, қамоқхона бошлиғи, оқловчи ва бошқалардир.

    “Қатлга таклиф” романида диалогларнинг узилиб-узилиб туриши, фикр маъносининг атайин бузилиши, телба-тескари нарсаларнинг кенг қўлланилиши каби абсурд театрига хос унсурларни учратиш мумкин.

    Ундан ташқари, роман саҳифаларида театрдаги бошқа унсурлар мавжуд — қаҳрамонларнинг кийими, грими, ниқоблари, ролларнинг алмашиниб туриши, қаҳрамонларнинг томошабин ва ижрочиларга бўлиниши, саҳнани эслатувчи кунда турадиган майдонча ва ниҳоят, “томоша”дек уюштирилган қатлнинг ўзи. Ҳатто Цинциннат роман ниҳоясида: “Уч сония танаффус эълон қилинг, кейин бемаъни песани охиригача етказаман”, дейди.

    Фото: “Тhе NewYorker”

    “Бизни маълум даражада сирли нарсалар қуршаб олган…”

    Набоков фикрича, воқелик — сўнгсиз-ниҳоясиз қадамлар силсиласидир, уни англаш даражасидир, бинобарин, бунга эришиш мумкин эмас. Шу боисдан ҳам Набоков: “Бизни маълум даражада сирли нарсалар қуршаб олган”, дейди. Тил эса, адиб фикрича, нарсаларни истаган кўйга солишга қодирдир, у жонсиз буюмларни тирилтира олади ва аксинча, жонли одамларни қўғирчоққа айлантириб қўяди. Шу сабаб Набоков учун ўзига тенг воқелик йўқ, яъни Мутлақ воқелик мавжуд эмас.

    Хуллас, ҳаммасини йиғиб, шундай хулосага келса бўлади: Роман қаҳрамонлари ва уларнинг хатти-ҳаракатлари, қанчалик телбанамо ва мантиқсиз бўлса, асарнинг ўз тузилиши шунчалик аниқ ва мантиқийдир, ундаги иш-ҳаракат суръати ва мароми ҳам шунчалик ўлчовлидир. Набоков романда оддий воқеликни мутлақо бемаъни нарсаларнинг бутун бир туркуми сифатида тасвирлайдики, бу нарса ёзувчининг қийшиқ ойнани излаб топишга ва “тушунарсиз, кўримсиз буюмни бу ойнада акс эттириб, ажойиб, мукаммал образга айлантиришга” интилганидан далолат беради.

    Демак, Берберова (кимлигини, очиғи, ўзим ҳам билмайман, ёзувчи ёки адабиёцҳунос бўлса керак) айтганидек: “Набоков янгича услубда ёзибгина қолмай, балки ўқувчини янгича мутолаа қилишга ҳам ўргатган”.

    Азизбек Юсупов

    04.10.2023, 23:30   Изоҳ (0)   24968
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ўқийверасиз, ўқийверасиз, ўқийверасиз ва худди ўзингизни бир нарса ўқиётгандек тасаввур этасиз...” — “Улисс” асари ҳақида

    22.08.2023, 23:30

    “Ҳаддидан ошиб кетган эҳтиросларнинг ҳаммаси шунақа тақдирга эга. Улар ҳеч қандай қонунлар билан — на маънавий, на ижтимоий тартиб-қоидалар билан ҳисоблашишни иста...

    29.08.2023, 07:48

    “Эдип каби бизнинг ичимизда ҳам ахлоққа қарши майл-истаклар мавжуд ва бир куни улар портлайди…” — “Шоҳ Эдип” асари ҳақида

    14.09.2023, 22:25

    “Мазлум ҳар доим мазлум бўлиб қолаверади ва бу мазлумлик авлодлар кайфиятида қайта-қайта такрорланаверади...” — “Орестея” трагедияси ҳақида 

    28.09.2023, 23:40

    “Худо қани? — ҳайқирди у. — Биласизларми, сизларга нима демоқчиман! Биз Уни ўлдирдик — сиз ва мен! Биз унинг қотилимиз!...” — “Зардўшт таваллоси” асари ҳақида 

    26.09.2023, 23:00

    “Одамлар доимо энг яхши кўрган нарсаларини вайрон қилади…” — “Алкимёгар” асари ҳақида

    20.09.2023, 22:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57

    Жейн Биркинга тегишли бўлган биринчи Hermes Birkin сумкаси кимошди савдосида 7 млн еврога сотилди

    Лайфстайл | 12 июл, 08:40

    “Реал Мадрид” ёзда тўрт футболчи билан хайрлашиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 08:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.