Яқин Шарқда можаро авж олган 7 октябрдан буён фаластинликлар орасида қурбон бўлганларнинг умумий сони 3 минг нафардан ошди. Бу ҳақда Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
Вазирлик маълумотларига кўра, яна камида 13 750 киши жароҳат олган.
Исроил томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, 7 октябрь куни ҲАМАС ҳужум бошлаганидан бери 1400 нафардан ортиқ исроиллик ҳалок бўлган. Шу жумладан, 148 нафар хорижий давлат фуқаролари ракета зарбалари натижасида вафот этган.
Кеча 16 октябрь куни Исроил Ташқи ишлар вазирлиги ва полицияси берган маълумотга кўра, мамлакат жанубида рўй берган ҳужум вақтида Ўзбекистонда туғилган ва 90 йилларда репатриация дастурига мувофиқ Исроилга кўчиб келган 5 (беш) нафар киши ҳалок бўлган. Олинган маълумотларга кўра, улар амалдаги Ўзбекистон фуқаролик паспортларига эга эмас.
Изоҳ (0)