Human Rights Watch вакили Хьюман Уилсон Европа Иттифоқи ва Қирғизистон ўртасидаги чуқур келишув ва мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ҳақида ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда “Вести.кг” ахборот агентлиги ёзмоқда.
У расмий ҳужжат Европа Иттифоқи ва уни имзолаган давлатлар ўртасида икки томонлама акт эканини тушунтирди. Сўнгги пайтларда Европа Иттифоқи ўз эътиборини Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Қирғизистонга қаратмоқда.
Бу сиёсий муносабатлар, савдо, сармоя ва инсон ҳуқуқларини қамраб олган узоқ муддатли келишувдир. Фуқаролик жамиятининг ролига келсак, Уилсон келишув фуқаролик жамиятига оид шартларни ўз ичига олишини айтди, Европа Иттифоқи эса одатда бундай ҳужжатларни тайёрлашда фуқаролик сектори вакиллари билан маслаҳатлашади.
Шунингдек, у Қирғизистон Республикасида инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ҳозирда ёмонлашаётганини ва Human Rights Watch ташкилоти ЕИга вазият яхшиланмагунча келишувни имзолаш жараёнини тўхтатиб туришни тавсия қилишини таъкидлади.
Уилсоннинг таъкидлашича, келишув Қирғизистон учун обрў ва иқтисодий фойда келтиради, шунингдек, Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик учун имкониятлар очади. Шартномани имзоламаслик мамлакатни ушбу имтиёзлардан ва Европа Иттифоқи билан алоқада бўлган мамлакатлар клуби аъзоси мақомидан маҳрум қилиши мумкин.
Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ҳам худди шундай мақомга эгами, деган саволга Уилсон Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳам Европа Иттифоқи билан чуқур келишувларга эга эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, унинг аниқлик киритишича, Қирғизистон Республикаси ушбу шартномани 2024 йилда имзолаш ниятида бўлган, бироқ имзолаш жараёни тўхтатилган ва аниқ сана номаълумлигича қолмоқда. Human Rights Watch’дан ташқари бошқа халқаро ташкилотлар ҳам имзолаш жараёнини тўхтатиб қўйишни тавсия қилиши мумкин.
Изоҳ (0)