Бугун, 16 октябрь куни Олмазор туманининг айрим жойларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent компанияси хабар берди.
Қайд этилишича, иситиш магистралидаги носозликларни бартараф этиш ва тегишли жиҳозларни алмаштириш бўйича авариявий таъмирлаш ишларини олиб бориш сабабли бугун, 16 октябрь куни қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:
- Олмазор тумани — Қора Қамиш 2/3, 2/4 даҳалари, Ўразбоева, Юнусова, Ёлқин кўчалари.
Иссиқ сув таъминоти фавқулодда таъмирлаш ишлари тугаши биланоқ (соат 21:00 гача) тикланади.
Veolia Energy Tashkent МЧЖ ХК вақтинчалик ноқулайликлар учун олдиндан узр сўрайди ва иссиқ сув таъминотини тезроқ тиклаш учун барча зарур чораларни кўради.
Аввалроқ Тошкентнинг Яшнобод туманида тармоқ қувурларини ўтказиш ишлари йўл қатновининг маълум қисми ёпилган ҳолда ўтказилиши тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Миробод туманининг айрим кўчаларида иссиқ сув таъминоти бир неча кун давомида бўлмаслиги айтилган эди. Бунга Нукус—Ойбек кўчаси кесишмасида жойлашган иссиқ сув қувурларида 7 октябрь куни авария ҳолати юз бергани сабаб бўлмоқда.
Изоҳ (0)