Юнусобод ва Олмазор туманларининг айрим жойларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 3-октябр куни иситиш магистралидаги носозликларни бартараф этиш ва тегишли жиҳозларни алмаштириш бўйича авариявий таъмирлаш ишларини олиб борилади. Шу сабабли қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:
- Юнусобод тумани — 13,14 ва 17-мавзелар.
- Олмазор тумани — Гулсарой кўчаси, Қорақамиш 1/4 даҳаси.
Иссиқ сув таъминоти фавқулодда таъмирлаш ишлари тугаши биланоқ (соат 21:00 гача) тикланади.
Veolia Energy Tashkent МЧЖ ХК вақтинчалик ноқулайликлар учун олдиндан узр сўрайди ва иссиқ сув таъминотини тезроқ тиклаш учун барча зарур чораларни кўради.
Бундан олдин иситиш мавсумига тайёргарлик доирасида таъмирлаш-профилактика ишлари сабаб Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Бектемир туманларининг қатор манзилларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилганди.
Изоҳ (0)