Қашқадарё вилоятида эчкиэмарларни тутиб, сўйиб еган 61 ёшли эркак 3 йилга озодликдан чекланди.
Маълум қилинишича, 3 марта инфаркт билан оғриган кекса фуқаро танишларидан эчкиэмар (эчкиэмарлар “Қизил китоб”га киритилган) гўшти ва териси касалликка даво эканини эшитиб, ёввойи эчкиэмарларни овлашга тушган.
Фуқаро жами 32 бош эчкиэмарни овлаб, улардан 12 тасини сўйиб еган. Қолган 20 тасини кейинчалик ейиш учун уйида боқиб келган.
Суд эркакка 3 йилга озодликдан чеклаш жазоси белгилаб, Экология вазирлиги фойдасига 141 млн 900 минг сўм ундиришга ҳукм чиқарган.
Изоҳ (0)