Миробод туман ҳокимлиги “Анор” кафесида юз берган ёнғин тўғрисида маълумот берди.
Ижтимоий тармоқларда Миробод деҳқон бозори атрофида жойлашган “Анор” кафесида ёнғин юз бергани ҳақида видеолар тарқалди.
Қайд этилишича, Миробод тумани ФВБ ходимининг ҳодиса жойидан хабар беришича, тутун тарқалишига кафенинг дудбўрони қизиб кетиши сабаб бўлган.
“Дудбўроннинг қизиши натижасида ҳосил бўлган тутун бартараф этилган. Жабрланганлар йўқ”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 14 октябрь куни Тошкент шаҳар Миробод туманида жойлашган қурилиш биносида ёнғин содир бўлганди. Ундан олдинроқ эса Навоий вилояти Учқудуқ туманида жойлашган спорт мажмуасида йирик ёнғин юз бергани тўғрисида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)