Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан полковник Ботир Ашуров Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар полковник Ботир Ашуров Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари — Штаб бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, полковник Бунёд Эгамназаров Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар полковник у Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Сентябрь бошларида Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи Равшан Ҳайдаров Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси бошлиғи лавозимига тайинланганди. Ушбу лавозимда ишлаб келган Қобул Бердиев эса лавозимдан озод этилган эди.
Шунингдек, май ойида Ўзбекистон президентининг тегишли қарори билан фавқулодда вазиятлар вазирига ўринбосарлар тайинлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)