Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида 15 октябрь — Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унда Зоир Мирзаевнинг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зуҳра Мирғозиева, Оққўрғон тумани ҳокими Тўра Боболов иштирок этди.
![](/static/2023/12/photo_2023-10-14_13-46-34.jpg)
![](/static/2023/12/photo_2023-10-14_13-44-32.jpg)
Тадбирда иштирокчилар дастлаб “Бойғули” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ибратли оилалар ҳаёти билан танишди.
![](/static/2023/12/photo_2023-10-14_13-45-22.jpg)
![](/static/2023/12/photo_2023-10-14_13-44-24.jpg)
Қишлоқ аёллари қўл меҳнати билан тайёрланган ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиш этилди.
![](/static/2023/12/photo_2023-10-14_13-45-08.jpg)
![](/static/2023/12/photo_2023-10-14_13-46-40.jpg)
Таъкидланишича, бу ҳудуддаги аҳоли томорқасида чорвачилик ва асаларичилик билан шуғулланиб, даромад орттиради.
![](/static/2023/12/photo_2023-10-14_13-48-12.jpg)
![](/static/2023/12/photo_2023-10-14_13-46-02.jpg)
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълумот беришича, Тошкент вилоятидаги 1 миллион 488 минг 903 нафар хотин-қизнинг 75,3 фоизи олис ва чекка ҳудудларда яшайди. Ўтган даврда қишлоқ жойларидаги 44 минг нафар ишсиз хотин-қизнинг 13 минг нафари доимий ишга қабул қилинган, 25 минг нафари касб-ҳунарга ўқитилиб, ўзини-ўзи банд қилган.
![](/static/2023/12/photo_2023-10-14_13-47-27.jpg)
![](/static/2023/12/photo_2023-10-14_13-48-01.jpg)
Вилоятда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун 2023 йилнинг 9 ойи давомида 12 минг 857 нафар аёлга кредит маблағлари ажратилган. “Аёллар дафтари”га киритилган 79 минг 528 нафар хотин-қизга амалий ёрдам кўрсатилган. Жумладан, 30 минг 394 нафар ишсиз хотин-қизнинг бандлиги таъминланиб, 3 минг 461 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, — дейди Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зуҳра Мирғозиева.
Изоҳ (0)