Тармоқларда “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамиятининг биноси ёнаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан жамиятнинг ахборот хизмати “Дарё”га изоҳ берди.
Айтилишича, жамият биноснинг бир қисми тижорат банкига ижарага берилган.
“Ижарага олган банк томонидан хоналар таъмирланаётган бўлган. Пайвандлаш жараёнида қурилиш материалларидан тутун чиққан. Воқеа соат 14:40 да содир бўлган, ёнғин хавфсизлиги ходимлари 4 дақиқада етиб келиб, тутунни бартараф этган”, — деди жамият масъул ходими.
Қўшимча қилинишича, ёнғин оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Зарар миқдори ўрганилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)