Ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, деб хабар берди “Ўзгидромет”.
Қайд этилишича, фақат жанубий ҳудудларда, шунингдек, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 18 октябрь куни баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Ҳаво ҳароратининг аста-секин кўтарилиши давом этади. 16 октябрь куни кундузи ҳарорат 18-20 даража атрофида бўлади, ҳафтанинг иккинчи ярмида эса ҳаво кундуз кунлари 22-25 даражагача, жанубда 27 даражагача исийди. Кечаси ва эрталаб ҳаво анча илиқ, ҳарорат 7-12 даража илиқ атрофида бўлади.
Тошкентда 16—20 октябрь кунлари ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 7-8 даража илиқдан 11-12 даражагача аста-секин кўтарилади. 16—17 октябрь кунлари кундузи 19-22 даража, 18—20 октябрда 22-25 даража бўлади.
Изоҳ (0)