Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху 16 октябрь куни қилган чиқишида ҲАМАСнинг кутилмаган ҳужуми билан боғлиқ ҳолатлар бўйича белгиланган тартибда текширувлар ўтказилишини маълум қилди.
Унинг қўшимча қилишича, ҳозирда барча диққатни урушга қаратиш керак.
“Ўн кун олдин содир бўлган фожиа бўйича кўплаб саволлар бор. Фалокат сабаблари ўрганилади, аммо энди бирдамлик вақти келди ва биз аллақачон сабоқ олишни бошладик. Барча саволларга жавоб берамиз”, — деди Исроил бош вазири.
Унинг сўзларига кўра, Ғазо секторида ҲАМАСга қарши уруш бирмунча вақт талаб этади, ғалаба эса қатъийлик ва қурбонлик қилишга тайёрлик эвазига келади.
Аввалроқ Исроил вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги хабарларни рад этиб, бу борада ҳеч қандай келишув бўлмаслигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)