• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Исроил—Фаластин можароси: профессор Ёсси Мекелберг тинчликка эришиш йўлларини “Дарё” билан муҳокама қилди

    ҲАМАС Исроил жанубига комплекс ҳужум бошлаганига бир ҳафтадан ошди. Исроил ичида жанглар тинчиган бўлса-да, Ғазога Исроил армиясининг авиазарбалари сезиларли даражада кучайди. Шу билан бирга, Исроилнинг шимолий чегарасида кескинлик кучайган, Ғарбий Соҳилда эса зўравонлик юқори даражада қолмоқда.

    Глобал хавотирларга сабаб бўлаётган можарода Исроил Ғазо шимолидаги тахминан 1,1 миллион аҳолини эвакуация қилиш учун 24 соатлик муддат берди, Исроил Мудофаа кучлари эвакуация шошилинч эканини таъкидлаб, бу якунланмагунча қуруқликдан ҳужум режаларини кейинга қолдирди.

    Яқин Шарқ ва Шимолий Африка минтақасидаги тажрибалари билан машҳур, Чатҳам House таҳлил марказининг ҳурматли илмий ходими, профессор Ёсси Мекелберг шу мавзуда “Дарё” билан суҳбатлашди.

    Фото: Гулан Медиа

    Можаронинг ҳал қилувчи палласи

    Профессор Мекелберг давом этаётган Исроил—Фаластин можаросида ҳозирги лаҳзанинг аҳамиятини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ҲАМАСнинг дастлабки кунлардаги даҳшатли ва ҳалокатли ҳужуми билан вазият ҳал қилувчи паллага етган. Гуруҳнинг Исроилга осонлик билан кириб келиши ва низонинг қирғинга айланиши халқаро ҳамжамиятни ларзага солди.

    “Аммо менимча, кейинги кунларда бизга Исроилнинг ниятлари яхшироқ аён бўлади”, — деди у.

    Ҳужумга жавобан Исроил тезда ҲАМАС таҳдидини тўхтатиш ва гуруҳни Ғазога суриб ташлаш учун ҳарбийларни сафарбар қилди. Профессор Мекелберг вазиятнинг оғирлигини таъкидлаб, иккала томон ҳам кескин ва потенсиал ўзгарувчан жанг олиб бораётганини айтди.

    Исроилнинг ниятлари ва ҲАМАСни йўқ қилиш

    Профессор Мекелбергнинг таъкидлашича, Исроилнинг ҲАМАС ҳарбий салоҳиятини йўқ қилиш мақсади аниқ. Бу мақсад ортидан Исроил армияси Ғазога қуруқликдан бостириб кирадими-йўқ, деган савол қолмоқда. 

    Можаронинг гуманитар оқибатлари долзарб муаммо. Ҳар икки томондан тинч аҳоли вакиллари катта жабр кўрмоқда, қурбонлар сони ортиб бормоқда. Профессор Мекелберг можаронинг фожиали таъсирини қайд этиб, қурбонлар 3000 кишидан ошганини эслатди.

    У ҲАМАСнинг ҳаракатлари аҳамиятини қайд этса-да, уйларга бостириб кириш, бегуноҳ фуқароларни ўлдириш ва одамларни гаровга олишни оқлаб бўлмаслигини қатъий таъкидлади. Можаронинг инсоний баҳоси исроилликлар ва фаластинликлар учун узоқ муддатли оқибатларга олиб келади.

    Можаронинг минтақавий тарқалиши ва Эроннинг роли

    Исроил—Фаластин можаросининг қўшни минтақаларга тарқалиб кетиши эҳтимоли кўзга ташланмоқда. Профессор Мекелбергнинг таъкидлашича, Эрон Фаластин фуқаролари билан бирдамлик кўрсатган, ҳатто Исроил Ғазода қуруқлик операциясини ўтказса, Теҳрон урушга аралашиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Бундай ташқи аралашув шундоқ ҳам мураккаб можарони янада оғирлаштириши мумкин.

    Бироқ АҚШ бошчилигидаги халқаро ҳамжамият бунга қатъий жавоб берди. Икки авиаташувчи кеманинг Шарқий Ўрта Ер денгизига жойлаштирилиши АҚШнинг минтақадаги стратегик аҳамияти ва барқарорликни сақлашга содиқлигини таъкидлайди.

    “Халқаро ҳамжамиятнинг, шу жумладан Қўшма Штатларнинг тезкор жавоби бундай ҳаракатларга йўл қўймаслик ҳақида аниқ сигнал беради. Шарқий Ўрта Ер денгизига самолёт ташувчи ва бошқа кемаларнинг жойлаштирилиши Исроилни қўллаб-қувватлашнинг кучли намойишидир. АҚШ ҳозир Исроилга худди НАТО аъзосидек муносабатда бўляпти, деган фикрга қўшилган бўлардим. Бу НАТО формати бўлган 5-модданинг расмий талаби бўлмаса-да, вазиятни барқарорлаштиришга ҳисса қўшади”, — деди профессор Мекелберг.

    Давом этаётган зиддият қийинчиликларга тўла бўлса-да, профессор Мекелберг ўзгариш ва фикр юритиш учун потенсиал имкониятларни ҳам келтирди. Унга кўра, инқироз, ҳатто ёпиқ эшиклар ортида шароитларни яхшилаш, ишончни тиклаш ва умумий тил топиш бўйича мунозараларга йўл очган.

    “Таъкидлаш жоизки, ҲАМАСнинг ҳаракатларини ҳеч нарса оқлай олмайди. Мен анчадан буён ишғолни танқид қилиб келаман ва икки давлат ечими тарафдориман. Нима бўлишидан қатъи назар, уйларга кириб, чақалоқлар ва қарияларга зарар етказиш, одамларни асирликка олиб кетиш ҳаракатларини оқлаб бўлмайди, бу ҳаракатлар Фаластиндаги вазиятни яхшиламайди, чунки улар қўзғатаётган реакцияларни кўриб турибмиз.

    Умид қиламанки, буларнинг барчаси ортда қолади ва иккала жамият ҳам келажакда тинч-тотув яшаш умиди билан ўзлари хоҳлаган жамият қуриш, ҳозир душман деб билган давлатлари билан муносабатларни яхшилаш ҳақида чуқур фикр юритади”, — таъкидлади профессор Ёсси.

    Воситачилик ва минтақавий ваколатларнинг роли

    Қатар таклиф қилган воситачилик ҳаракатлари можарони ҳал қилишда ижобий рол ўйнайди. Араб дунёсининг баъзи қатламлари Исроилга қарши сафарбарликка интилаётган бўлса-да, бошқалари, жумладан Саудия Арабистони тинчликка интилишда конструктив ҳисса қўшиш имкониятига эга.

    Шу нуқтаи назардан, профессор Мекелберг 2002 йилда тинчлик ташаббусини илгари сурган Саудия Арабистонининг тарихий аҳамияти ҳақида фикр юритди. Йиллар давомида ўзгарган бўлса-да, ушбу ташаббусни қайта кўриб чиқиш минтақанинг ўзгарувчан динамикаси ҳамда минтақавий иштирокчиларнинг воқеалар ривожига таъсир қилиш потенсиалини кўрсатади.

    Ялпи ташаббуслар ва етакчилик роли

    Маҳаллий аҳолининг саъй-ҳаракатлари қимматли эканига қарамай, профессор Мекелберг муҳим ўзгаришларни амалга ошириш учун бунинг ўзи етарли эмас, деб ҳисоблайди.

    “Мен маҳаллий аҳолининг саъй-ҳаракатлари ҳал қилувчи аҳамиятга эга деб ҳисоблайман, лекин уларнинг ўзи етарли эмас. Ўзаро муносабатлар ўзаро тушунишни шакллантиришда муҳим рол ўйнаб келган. Бироқ қийин қарорларни қўллаб-қувватлаш учун самарали етакчилик жуда муҳим. Бу қарорлар ҳеч қачон осон бўлмайди, лекин улар зарур. Тинчликка, тенг эркинликларга, қадр-қимматга, барча учун бир хил сиёсий, фуқаролик ва инсон ҳуқуқларига чин дилдан ишонадиган етакчилик зарур. Бундай етакчиликсиз биз тараққиётга эриша олмаймиз. Иккала томондан халқнинг тинчликка бўлган талаблари аниқ: ъетар энди. Бизни кейинги хунрезликдан узоқлаштирадиган етакчи учун вақт келдиъ”, — дейди мутахассис.

    Профессор Мекелберг тинчликка эришиш учун мулоқот ва ҳамкорликни осонлаштирадиган муросага тайёр етакчилар зарурлигини таъкидлади.

    Бирлик ва умумий қадриятлар

    Профессор Мекелберг зўравонликни енгиш ва тинч-тотув яшашни тарғиб қилишда бирдамлик ва умумий қадриятлар муҳимлигини таъкидлайди. Диний ёки маданий келиб чиқишидан қатъи назар, жамоалар биргаликда аҳилликда яшаши мумкин. Бу инклюзивликка насронийлар, мусулмонлар ва ҳатто синагогалар тинч-тотув яшаётган Ўзбекистон мисол бўла олади.

    “Ўзбекистонга меҳримни уйғотган нарсалардан бири бу ҳаётингиз ва сиёсатингиз ўртасидаги мувозанатдир”, — дея қўшимча қилди у.

    Исроил—Фаластин можароси зудлик билан ҳал қилиб бўлмайдиган мураккаб ва қийин муаммо бўлиб қолмоқда. Бироқ профессор Ёсси Мекелберг шундай фикрда:

    “Барчамиз инсон сифатида зўравонликда иштирок этишдан ва бир-биримизга нисбатан зўравонликни қўллаб-қувватлашдан тийилиб, бирдамликда туришимиз керак. Зўравонлик ҳеч кимга фойда келтирмайди. Биз бир томоннинг иккинчисига нисбатан зўравонлигини маъқуллаш ёки қўллаб-қувватлашдан кўра, бирлашиб, уларга келишувга эришишда ёрдам беришни хоҳлаётганимизни аниқ айтишимиз керак”. 
    16.10.2023, 18:49   Изоҳ (0)   7094
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фаластин—Исроил урушининг якуни борми?

    10.10.2023, 19:25

    Дунёни қаритган 75 йиллик низо: Фаластин-Исроил урушининг тарихи ва сабаблари

    14.10.2023, 17:05

    Фаластинликлар қирғини қачонгача давом этади?

    16.10.2023, 15:12

    АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Саудия шаҳзодаси билан учрашувни туни билан кутишга мажбур бўлди 

    16.10.2023, 17:50

    Исроил вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги хабарларни рад этди

    16.10.2023, 16:35

    “Ҳозирча натижа йўқ, фақат катта йўқотишлар” — Путин Украинанинг қарши ҳужумини баҳолади

    16.10.2023, 14:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” футболчисига А Сериянинг етакчи жамоалари қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 6 август, 14:29

    Бачадон бўйни саратонини эрта аниқлайдиган тиббий ускуна ишлаб чиқилди

    Технологиялар | 6 август, 14:20

    Трамп 8 август куни Озарбайжон ва Арманистон етакчилари билан учрашади

    Дунё | 6 август, 14:08

    Арқадағ протокол тартиб-қоидаларидан четга чиқиб, Шавкат Мирзиёевни шахсан кузатиб қўйди

    Ўзбекистон | 6 август, 13:54

    Туркия авиакомпанияси бортга повербанк олиб чиқишни тақиқлади

    Дунё | 6 август, 13:45

    “Манчестер Юнайтед” Душан Влаҳович трансферидан воз кечди

    Спорт | 6 август, 13:28

    Табиий аспирин ва витаминлар кони: малина ейиш учун 7 та сабаб

    Маслаҳатлар | 6 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.