“Ўзгидромет” 14—16 октябрь кунлари республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, баъзи жойларда 1-3 даражагача совуқ, кундузи 14-15 октябрда 12-17 даража, 16 октябрда 15-20 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 14 октябрда 12-17 даража, 15-октябрда 15-20 даража, 16 октябрда 17-22 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 14 октябрда 12-17 даража, 15-16 октябрда 15-20 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 14 октябрда кечаси 5-10 даража, кундузи 12-17 даража; 15 октябрда кечаси 5-10 даража, кундузи 17-22 даража; 16 октябрда кечаси 7-12 даража, кундузи 19-24 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 14 октябрда 12-17 даража, 15—16 октябрда 14-19 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 14 октябрда кечаси ва эрталаб Фарғона водийсининг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
15—16 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 14 октябрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ; 15 октябрда кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ; 16 октябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Аввалроқ Ўзбекистон ҳудудига 12—14 октябрь кунлари нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилаётгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)