Исроил авиазарбалари оқибатида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги 11 нафар ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters ташкилот баёнотига асосланиб хабар берди.
Ҳалок бўлганлар — беш нафар ўқитувчи, бир гинеколог, бир муҳандис, бир психолог ва уч нафар ёрдамчи ходим эди.
“Баъзилар ўз уйида оила аъзолари билан ўлдирилган. БМТнинг фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги ушбу йўқотишлар учун ҳамкасбларимиз ва оилаларимиз билан бирга қайғуда”, — дейилади ташкилот хабарида.
Ўз навбатида, Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятлари федерацияси (IFRC) ўзининг беш аъзоси – тўрт нафари Ғазода ва бир нафари Исроилда ҳалок бўлганини маълум қилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҲАМАСнинг Исроилга ҳужуми оқибатида 1200 дан ортиқ исроиллик ҳалок бўлган. Фаластин томони эса Исроил зарбаларидан 1100 дан ортиқ одам ўлгани ҳақида хабар берди.
Изоҳ (0)