Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Фаластин—Исроил кескинлашуви фонида Тель-Авивни ўзини ташкилот сифатида эмас, балки давлат сифатида тутишга чақирди.
“Исроил эсда тутиши керакки, агар у ўзини давлат каби эмас, балки ташкилот каби тутса, охир-оқибат унга ташкилотдек муносабатда бўлишади”, — деди Туркия раҳбари Анқарада ўтган йиғилишда.
Унга кўра, Туркия Исроил ҳудудида тинч аҳолининг ўлдирилишига қарши.
“Шу билан бирга, биз Ғазода ҳам бегуноҳ одамларнинг ўлдирилишини қабул қила олмаймиз”, — деди Туркия президенти.
Кеча 10-октябр куни Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жосеп Боррел Исроилга мудофаани ташкил қилишда халқаро гуманитар ҳуқуқ тамойилларига риоя қилиш зарурлигини эслатиб ўтганди.
Изоҳ (0)