Кўпчилик фарзанд кўриш учун 25-30 ёш оралиғини маъқул кўради. Аммо 40 ёшдан кейин фарзандли бўлган аёллар ҳам талайгина.
Никол Кидман
Австралиялик актриса Никол Кидман Том Круз билан турмушидан икки бола асраб олган — Изабелла Жейн исмли қиз ва Коннор Энтони исмли ўғил. Круз билан ажрашгандан сўнг, Никол яна турмушга чиқади. Унинг севгилиси австралиялик қўшиқчи ва мусиқачи Кит Урбан эди. 2008 йилда Кидман 41 ёшга тўлганда, жуфтликнинг Сандей Роуз исмли қизи дунёга келади. Икки йил ўтгач, улар яна қизли бўлишади — Фейт Маргарет. Бу сафар суррогат она ёрдами билан.
Хелена Бонем Картер
Хелена Бонем Картер ва режиссёр Тим Бёртоннинг икки фарзанди бор: 2003 йилда туғилган ўғли Билли ва 2007 йилда туғилган қизи Нелл. Фарзандли бўлганда актриса 41 ёшда эди. Айтганча, қизи 7 ойгача исмсиз юради, чунки эр-хотин исм танлашда келиша олмайди. Хеленанинг сўзларига кўра, иккинчи ҳомиладорлигидан олдин у узоқ вақт давомида бепуштликдан даволанган, ҳатто ЭКУ вариантини ҳам кўриб чиққан. Актриса 2 йиллик уринишлардан кейин ҳомиладор бўлишга муваффақ бўлади.
Мерил Стрип
Замонамизнинг буюк актрисаларидан бири Мерил Стрипнинг тўрт нафар фарзанди бор. Актриса ва ҳайкалтарош Дон Гаммернинг сўнгги фарзанди туғилганда жуфтлик 41 ва 44 ёшда эди.
Моника Беллуччи
Француз актёри Винсент Касселга турмушқа чиққан Мониканинг икки фарзанди — қизлари Дева ва Леони бор. Италиялик аёл биттасини 40 ёшга тўлишидан бир оз олдин, иккинчисини эса 46 ёшида дунёга келтирган.
Беллуччи иккала ҳомиладорлигида ҳам унчалик қийналмаган, аммо ўзининг тан олишича, у кеч фарзандли бўлиш масаласида бошқаларга ўрнак бўлишни хоҳламайди. Моника буни хавфли деб ҳисоблайди ва ўзини шунчаки омадли аёл деб билади.
Женнифер Коннелли
Женнифер Коннеллининг 3 нафар фарзанди бор. Актрисанинг биринчи фарзанди 1997 йилда, иккинчи фарзанди 2003 йилда, учинчи фарзанди эса 2011 йилнинг баҳорида дунёга келган. Кичкина фарзанди дунёга келганида Женнифер 40 ёшда эди. Ҳомиладорлик унинг учун осон кечмайди, чунки актриса биринчи триместрда токсикоздан азият чекади.
Эва Мендес
2011 йилда Эва Мендес Райан Гослинг билан учрашишни бошлайди. Ўзаро муносабатлар натижасида жуфтликнинг икки қизи туғилади — Эсмералда ва Амада Ли. Эва қизларини 40 ва 42 ёшида дунёга келтирган. Шундан сўнггина жуфтлик яширинча турмуш қуради. Ҳозирда актриса бўш вақтини қизларига бағишлайди ва кинога қайтишни режалаштирмайди.
Кемерон Диас
Кемерон Диаснинг айтишича, у ҳеч қачон она бўлиш ҳақида ўйламаган. Аммо у мусиқачи Бенжи Мадден билан танишиб, севгилиси билан турмуш қургач, ҳаммаси ўзгаради. 2019 йилнинг 30 декабрида 47 ёшли актриса қизи Реддикс Хлояни дунёга келтиради. Бахтли ота-оналарнинг айтишича, қизалоқ бир зумда уларнинг қалбини забт этган.
Кортни Кокс
“Дўстлар” телесериалидаги Моника Геллер образини ҳеч ким актриса Кортни Коксдек ўйнаб беролмайди. Унинг ҳомиладорлиги жуда оғир кечган — Кортни 7 та абортни бошдан кечирган. Аммо актриса таслим бўлмайди ва охир-оқибат Коко исмли қизалоқни дунёга келтиради. Ўша пайтда Кортни 40 ёшда эди.
Изоҳ (0)