• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Биргина омадсиз роли туфайли томошабинларнинг кескин танқидига учраган Голливуд актёрлари (фото) 

    Баъзида актёрларга ўзига мос бўлмаган роллар берилади, ҳатто энг машҳур ва истеъдодли актёрлар ҳам бундай муваффақиятсизликдан ҳимояланмаган. Баъзилар шу сабабли машҳурлигини йўқотади, бошқалари эса бу соҳани бутунлай тарк этишга қарор қилади. Аммо таслим бўлмаган ва фильмларда ўйнашда давом этадиган актёрлар ҳам бор.

    Никол Кидман — “Монако маликаси”

    Фото: AdMe

    Никол Кидман — замонамизнинг энг истеъдодли актрисаларидан бири. У “Арслон” драматик фильмидаги Сю Брирли образи учун “Оскар”га номзод бўлган.

    Бироқ юлдуз “Монако маликаси” фильмида Грэйс Келлини маҳорат билан тасвирлай олмайди. Ушбу иши учун Никол “Энг ёмон актриса” номинациясида антимукофот олади. Танқидчилар ҳатто бу фильмни киноя билан “Монако шармандаси” деб аташган. Кўпчилик томошабинларга ҳам Кидманнинг мазкур ижроси ёқмайди.

    Тейлор Лотнер — “Таъқиб”

    Foto: AdMe

    Фото: AdMe

    Тейлор Лотнер “Сумерки” фильмида мушакдор йигит Жейкоб ролини ўйнаганида миллионлаб мухлисларга эга эди. Саганинг иккинчи қисмини суратга олиш бошланганда, унчалик истеъдодли бўлмаган Лотнерни бошқа актёр билан алмаштириш масаласи пайдо бўлди.

    Тейлор фильмда қолишга муваффақ бўлди, аммо энди томошабинларга унинг қаҳрамони ёқмай қолди. Франшизанинг омадсизликка учраган сўнгги қисмида иштирок этиш Тейлор Лотнерга “Олтин малина”ни келтирди. “Сумерки”нинг учинчи ва тўртинчиларида рол ўйнаш билан бирга актёр танқидчилар томонидан жуда салбий баҳоланган “Таъқиб” жанговар фильмида ҳам иштирок этди. Фильмларнинг қайси бири Лотнернинг обрўсига кўпроқ таъсир қилгани номаълум, аммо ҳақиқат шундаки, энди актёрни жиддий лойиҳаларга таклиф қилишмаяпти.

    Тимоти Шаламе — “Дюна”

    Фото: AdMe

    Бир неча йил олдин Тимоти Шаламе келажаги бор актёр деб аталарди. Бугунги кунда йигитнинг фильмографияси кўплаб ажойиб ролларни ўз ичига олади. Албатта “Нью-Йоркдаги ёмғирли кун” фильмидаги қаҳрамонини эслаб ўтмасликнинг иложи йўқ. Танқидчиларнинг фикрича, Тимоти мазкур фильмда ажойиб ўйнаган.

    Аммо “Дюна” фильми ҳақида томошабинлар фикри иккига бўлинган. Агар баъзилар учун Шаламе идеал Пол Атреидес бўлса, бошқалар: “Тимоти воқеалар гирдобида йўқолиб қолган. Қаҳрамонини яхши очолмаган” деб ҳисоблайди.

    Orlando Блум — “Элизабеттаун”

    Foto: AdMe

    Фото: AdMe

    Ажойиб кўринишга эга британиялик актёр, айниқса, “Узуклар ҳукмдори” трилогиясидаги элф Legoлас образида томошабинлар ёдида қолди. Мухлислар ҳанузгача Orlando Блум ўзининг актёрлик маҳоратини айнан шу ролда маромига етказиб ижро этганига ишонишади. “Элизабеттаун” романтик комедиясида дизайнер Дрю Бэйлор роли бўлмаганида, у Голливуд Олимпини забт этиши мумкин эди. Дунёнинг энг нуфузли нашрлари фильмнинг мантиқсиз сюжети ва актёрларнинг ишонарсиз ижроси ҳақида танқид қилган.

    Афтидан, Блум муваффақиятсизликдан ҳали чиқа олмаган кўринади, шунинг учун у энди “Кариб денгизи қароқчилари” ва “Хоббит” франшизаларидан ташқари йирик лойиҳаларда иштирок этмади. Бундан ташқари, актёр “Қароқчилар” фильмининг учинчи қисмидаги иккинчи пландаги энг ёмон эркак роли учун “Олтин малина” антимукофотига номзод бўлган.

    Ҳилари Дафф — “Шерон Тейт шарпаси”

    Foto: AdMe

    Фото: AdMe

    “Лиззи Магуайр” телесериалидаги бош роли билан ўсмирларнинг кумирига айланган Ҳилари Дафф яна бир нечта романтик комедияларда иккинчи даражали ролларни ўйнаш билан бирга бир қатор мусиқий альбомларни ёзди. Унинг қўшиқлари кўпчиликка ёққан бир пайтда аксарият фильмлари муваффақиятга эриша олмади. Актриса Голливуднинг энг гўзал аёлларидан бири, фожиали тақдирга эга бўлган Шерон Тейт ролини ўйнагач, Ҳилари Даффнинг карьераси яна авж олгандек туюлди.

    Актриса Шерон Тейт ролини ўйнаш у учун шараф эканлигини таъкидлаган бўлса-да, аммо экрандаги образидан томошабинлар ва кинотанқидчиларининг ҳафсаласи пир бўлди. 2020 йилда Дафф “Энг ёмон актриса” номинациясида “Олтин малина” мукофотини олди. Кўп ўтмай, Ҳилари Голливудни бир муддат тарк этишга ва ўзини бутунлай оиласига бағишлашга қарор қилди.

    Жош Хартнетт — “Голливуд полициячилари”

    Foto: AdMe

    Фото: AdMe

    Актёрлик карьерасининг бошида Жош Хартнетт “Факультет” номли ёшларбоп фильмда асосий роллардан бирини ўйнаган. Кўпгина томошабинлар истиқболли ёш актёрнинг образини ишонарли ўйнаганини эътироф этишди, шунинг учун ҳам фильм бир неча йиллар давомида ўсмирлар орасида машҳур бўлди.

    Бу орада Хартнет Голливуднинг талабгир актёрлардан бирига айланди ва яна бир қанча катта бюджетли фильмларда, жумладан, “Перл Ҳарбор” мелодрамасида рол ўйнади. Хартнеттнинг карьерасидаги бир қатор муваффақиятсизликлар “Голливуд полициячилари” комедияси чиққандан кейин бошланди. Кўп ўтмай, актёр унчалик машҳур бўлмаган фильмларда турли хил ролларни ўйнагани учун Голливудни тарк этди.

    Роберто Бенини — “Пиноккио”

    Foto: AdMe

    Фото: AdMe

    Дунё италиялик актёр Роберто Бенини ҳақида 3 та “Оскар”га муносиб кўрилган “Ҳаёт гўзал” трагикомедияси чиққандан кейин билди. Ҳайкалчалардан бири Бенинига энг яхши эркак роли учун берилди. Аммо актёрнинг карьераси ғалати қарорлари туфайли барбод бўлди: 2002 йилда у машҳур эртак асосида “Пиноккио” фильмини суратга олди ва бош ролни ўзи ижро этди. Ёғоч бола қиёфасида кулгили кўринадиган 50 ёшли Роберто Бенини “энг зерикарли актёр” деб аталди ва фильм РоттенТоматоэс танқидчиларнинг салбий шарҳларига тўлиб кетди.

    Ўшандан бери Бенини фильмларда деярли рол ўйнамади, аммо 2019 йилда у Маттео Гарроне фильмида Пиноккиони яратган дурадгор Жеппетто ролини ўйнади. Актёр бу образга ҳар қалай мос тушди, у ёғоч бола ҳақидаги эртакни шунчалик яхши кўрадики, унда ҳар қандай ролни ўйнашга тайёр эди.

    Алисия Силверстоун — “Бетмен ва Робин”

    Foto: AdMe

    Фото: AdMe

    Алисия Силверстоун 1993 йилда ўзининг дебют ролини ижро қилди ва бир кечада ўсмирларнинг кумирига айланди. Ҳақиқий шон-шуҳрат актрисага у бош ролни ўйнаган “Овсарлар” комедик фильми чиққандан кейин келди. Шундан сўнг Силверстоун бир нечта муваффақиятли лойиҳаларида рол ўйнади, аммо “Бетмен ва Робин” фильми актриса учун омадсиз бўлди.

    Фильм танқидчилардан салбий баҳо олди ва кассада муваффақиятсизликка учради. Силверстоун иккинчи пландаги энг ёмон актриса учун “Олтин малина” мукофотига эга бўлди. Бундан ташқари, оммавий ахборот воситалари актрисанинг қоматини танқид қилишди, шунинг учун у кўп йиллар давомида суратга олиш пайтида ноқулайликни бошдан кечирди. Алисия Силверстоун ҳозир ҳам фильмларда рол ўйнашда давом этмоқда, аммо ўшандан бери у машҳурлик келтирадиган ролларни ўйнамади.

    Ҳайден Кристенсен — “Юлдузлар жанги”

    Foto: AdMe

    Фото: AdMe

    Канадалик ёш актёрнинг истеъдоди биринчи марта “Уйдагидек ҳаёт” драмасида сезилди, унда Хайден Кристенсен муаммоли ўсмир Сем Монро ролини ўйнади. Ушбу фильм чиққандан сўнг, деярли ҳеч ким билмаган Кристенсен “Юлдузлар жанги” трилогиясининг иккинчи қисмида Энакин Скаюокер ролини ўйнади. Тажрибасиз актёр юз ифодалари ва тана тили билан ишлашни уддаларди, лекин у барча репликаларни жуда сунъий тарзда талаффуз қилди.

    Фильм мухлислари Хайденнинг муваффақиятсизликка учрашига ёмон сценарийни айблашади. Бундай ҳолатни кутмаган Кристенсен катта кинодан кетишга қарор қилди. Актёр франшизанинг бошқа қисмларида Энакин Скаюокер ролини ўйнаган, лекин у ҳозирда асосан кам бюджетли фильмларда рол ўйнайди.

    Мадонна — деярли барча фильмлари

    Foto: AdMe

    Фото: AdMe

    Ҳамма Мадонна Луиза Чиконнини энг кўп муваффақиятга эришган қўшиқчи, поп мусиқа маликаси сифатида билади. Аммо унинг иштирокидаги фильмларни кам одам эслайди, чунки Мадоннанинг актёрлик карьераси натижа бермаган. У 1979 йилдан бошлаб фильмларда рол ўйнашни бошлаган, аммо унинг актёрлик маҳорати тез-тез танқид қилинган.

    1996 йилда тўртта “Олтин малина” ва ушбу антимукофотнинг бир нечта номинацияларига номзод бўлган Мадонна режиссёр Алан Паркерни камбағал провинциядан чиқиб, Аргентинанинг биринчи хонимигача кўтарилган Эва Peroн ролини фақат у ўйнаши мумкинлигига ишонтирди. “Эвита” фильми бир нечта киномукофотларни қўлга киритди: Мадонна Эва ролини ёмон ўйнамади.

    Хонанда иштирокидаги кейинги фильмлар муваффақиятсизликка учради ва 2000 йилда Мадонна асрнинг энг ёмон актрисаси деб тан олинди. Хонанданинг актёрлик фаолиятидаги сўнгги фильми Жеймс Бонднинг “Ўлим вақти эмас” фильми бўлиб, у фильмда қиличбозлик бўйича мураббий ролини ўйнаган ва яна бир бор “Олтин малина” мукофотини қўлга киритган. Ўшандан бери мақсадига эришмагунча тинчимайдиган поп маликаси фильмларда рол ўйнамайди.

    10.10.2023, 17:41   Изоҳ (0)   12836
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кинотавсия: Кучли ва мустақил раҳбар аёллар ҳақидаги ажойиб фильмлар (трейлер)

    10.10.2023, 14:46

    Карьерасини шоу-бизнесдан бошлаган дунёга машҳур биринчи хонимлар (фото) 

    10.10.2023, 12:56

    30 ёшида Гиннес рекордини ўрнатган ва стереотипларни бузишдан қўрқмайдиган “Титаник” юлдузи — Кейт Уинслет 48 ёшда (фото)

    09.10.2023, 11:18

    “Оскар” мукофотига лойиқ кўрилган XXI асрнинг энг яхши мультфильмлари (фото)

    09.10.2023, 10:06

    Селена Гомес, Эмма Уотсон ва шахсий ҳаётда бахт топа олмаётган бошқа машҳур аёллар (фото)

    08.10.2023, 23:56

    АҚШда мушук тасодифан давлат IT тизимини ўчириб қўйди

    08.10.2023, 19:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.