Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида 6 ёшлилар учун бепул таълим гуруҳлари ёпилмоқда.

UzReportънинг маълум қилишича, Нурафшон шаҳри ҳокими қарори билан 3 та маҳалладаги мактабларда ташкил қилинган мажбурий бепул таълим гуруҳлари тугатиляпти. Сабаби уларда ўқийдиган 6 ёшли болалар сони кам. Хусусан, “Дегантепа”, “Чиғириқ” ва “Оппоқ” маҳалларидаги 73, 19 ва 10-мактабларда тузилган бепул таълим гуруҳлари энди йўқ.
Бу маҳалладаги 6 ёшли болалар мактабга тайёрланмайди, чунки уларнинг сони тўлиқ қамровга етмаган. Тўлиқ қамров қанча бўлиши очиқланмаган.
Изоҳ (0)