Ўзбекистонда айни пайтда ҳаракатда бўлган автотранспортларнинг юз мингтаси носоз экани аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, республикада жисмоний шахсларга тегишли жами 3 268 480 та автотранспорт воситаси фойдаланишда бўлиб, шундан 796 034 таси (24 фоиз) бензин, 71 088 таси (2 фоиз) дизель ва 2 401 348 таси (74 фоизи) газда ҳаракатланишга мўлжалланган. Айни пайтда мамлакатда ҳаракатда бўлган автотранспортларнинг 100 мингтаси носоз автотранспортлар ҳисобланади.
Жорий йилги “Тоза ҳаво” ойлиги тадбирлари давомида 300 минг транспорт воситаларини назоратдан ўтказиш белгиланган.
Изоҳ (0)