Ўзбекистонда Ҳисоб палатаси назоратчилари ишхонасида туриб вазирлик ва ташкилотлар базасини кузатиб боради. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, давлат бюджетини самарали назорат қилиш мақсадида Ҳисоб палатасида “Масофавий назорат” маркази ташкил этилди. Марказда 28 та вазирлик ва давлат идораларининг 115 турдаги маълумотлари шакллантирилган. Ушбу замонавий дастурий комплекслар давлат тузилмаларида қонун бузилишларининг олдини олиш имконини берди.
Изоҳ (0)