Австриянинг Каринтия федерал ерининг Дикс шаҳри яқинида ўқув самолётида бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси фалокатга учради. “Дунё” агентлигининг ёзишича, ҳодиса 4-октябр куни содир бўлган.
Ўзбекистон элчихонаси хабарига кўра, 21 ёшли К.Н. ва А.Х. Словениядаги Aviation Career Center авиамактабининг талабалари ва ҳозирда Каринтия федерал ери клиникаларда даволанмоқда.
Ўзбекистон дипломатлари ватандошлар билан боғланган. Шифокорларнинг хабар беришича, К.Н. ва А.Х.га зарур ёрдам кўрсатилмоқда.
Шунингдек, элчихона Каринтия ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, тиббиёт муассасалари маъмурияти ва бошқа тегишли ташкилотлар билан алоқа ўрнатган ва вазиятни назоратга олган.
Сентябр бошларида Туркиянинг Истанбул шаҳрида қуролли отишма оқибатида ўзбекистонлик фуқаро, Махачқалъадаги портлашда тўрт нафар ўзбекистонлик вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)