Қозоғистоннинг Қизилўрда шаҳридаги қурилишда ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири хабар берди.
Дўкон қурилиши вақтида 27 ёшли Ўзбекистон фуқароси устига ёғоч шифт қулаб тушган. Оқибатда эркак вайроналар остида қолган. Жабрланувчи олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган
“4 май куни маҳаллий вақт билан соат 15:11 да Қизилўрда шаҳри, Туреқулов кўчасида икки қаватли дўкон қурилиши вақтида 1996 йилда туғилган ишчи (Ўзбекистон фуқароси)нинг устига ёғоч шифт қулаб тушди, у воқеа жойида ҳалок бўлди. Жасад вайроналар остидан олиб чиқилди”, — дейилади Фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот хизмати хабарида.