• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Док-1 Макс” суди: сиропга берилган гувоҳномадаги раҳбар имзосини экспертиза қилиш сўралди. Адвокатга кўра, имзолар сохталаштирилган бўлиши мумкин

    Ўзбекистонда 65 нафар боланинг ўлимига сабабчи дея қаралаётган “Док-1 Макс” сиропи бўйича бошланган суднинг навбатдаги мажлисида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги собиқ раҳбари С.К. манфаатини ҳимоя қилувчи адвокатлардан бири Темур Раҳматов “Док-1 Макс”, “Амбронол” каби дорилар гувоҳномасига С.К. имзо чекмаган бўлиши мумкинлигини айтмоқда. Адвокатнинг тахминича, мазкур гувоҳномалардаги имзо электрон имзо бўлиб, раҳбарнинг рухсатисиз фойдаланилган бўлиши мумкин. 

    Темур Раҳматов.
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Ҳимоям остидаги С.К.га қўйилган айбловда Marion Biotech Pvt. Ltd. корхонасининг 12 та дори воситасига 2022 йил гувоҳномалар берилгани, мазкур жараёнда уларни текшириб, шулар (65 нафар бола ўлими билан боғлиқ воқеалар назарда тутилмоқда, таҳририят изоҳи)нинг олдини олиш мумкин эди деган айблов қўйилган. Судланувчи С.К. дастлабки терговда ҳам, судда ҳам имзолар faksimile (электрон имзо) имзолар бўлганини айтиб ўтган. Тергов органи faksimile имзоларни олиб қўйган бўлса-да, дорилар гувоҳномасидаги имзолар faksimile ёки раҳбарнинг ўзи шахсан қўйган имзолигига аниқлик киритмаган. Ҳужжатларда кўринишича, масалан, “Док-1 Макс” ва “Амбронол” дорисига берилган гувоҳномалардаги имзо С.К.ники эмас, — дейди адвокат Темур Раҳматов. 

    Адвокат Раҳматов мазкур важлар сабаб суддан Жиноят процессуал кодексининг 22-моддаси тартибида Marion Biotech Pvt. Ltd. корхонасининг 12 та дори воситасига ҳамда 2022 йил 4 мартда расмийлаштирилган гувоҳномаларга қўйилган имзоларга нисбатан судга оид хацҳунослик ва техник экспертиза тайинлашни сўради. 

    Биз шу дориларга берилган гувоҳномаларнинг аслини кўрмадик. Фақат нусхалари бор. Менинг фикримча, агентлик томонидан гувоҳнома берилишидан олдин сканер варианти ҳам олинади. Шу орқали бўлса-да, гувоҳномалардаги имзо faksimile имзоми ёки шахсан ўзи қўйган имзоми шуни билиш қийин эмас. Бу жараён маълум бир вақт олишини ҳисобга олиб, кейинчалик кутиб қолмаслик учун ҳозирдан илтимоснома киритяпмиз, — деди адвокат. 

    Адвокат Раҳматовнинг қўшимча қилишича, гувоҳномалар нусхасидаги имзолар солиштирилганида С.К.нинг имзоси эмаслиги тахмин қилинаётганлари бир хил шаклда, ўзи шахсан қўйган имзоларда эса фарқлар борлиги кўринади. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Суд ҳайъати адвокат илтимосномаси бўйича адвокатлар ва судланувчилар фикрини тинглаб, мазкур илтимосномага кейинроқ қайтилишини ва бу бўйича нима учун шундай ажрим қилинишини тушунтирди. 

    Иш бўйича биз бунга аниқлик киритиш учун баённомани расмийлаштиришга масъул бўлган шахс У.Т.ни сўроқ қилганимиздан сўнг қайтамиз. Бу иш бўйича фақат Ҳадича Сулаймонова эмас, бошқа жойларда ҳам давлат экспертлари бор. Биз У.Т.ни сўроқ қилганимиздан сўнг, мутахассис сўраймиз. Ундан кейин бу масалага қайтамиз. Илтимосномага эса, У.Т. сўроқ қилинганидан сўнг қайтамиз. Эътирозлар йўқми? — деди суд ишига раислик қилаётган Мусо Юсупов. 

    Адвокат Раҳматов имо-ишора орқали суднинг бу ажримига эътирози йўқлигини маълум қилди.

    20.09.2023, 18:44   Изоҳ (0)   13794
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Док-1 Макс” иши: судланувчилардан бири заҳарли сироп ҳақида жамоатчиликни хабардор қилган самарқандлик шифокорларни, масъулларни судга чақиришни сўрамоқда  

    06.09.2023, 22:30

    “Ўлим ҳолатига олиб келишини билмаганмиз”. Судланувчи “Док-1 Макс” сиропи лабораториядан ўтказилмаганини тан олди 

    06.09.2023, 23:30

    “Док-1 Макс” судида бир неча ОАВни айбсизлик презумпциясига амал қилмасликда айблаган адвокатлар “Дарё” нашрини ҳам суддан четлатишни сўрамоқда

    08.09.2023, 12:43

    “Док-1 Макс” иши: “Кураракс” дорисини рўйхатдан ўтказиш учун ҳиндистонликдан 33 минг пора олгани айтилган мансабдор буни рад этмоқда 

    16.09.2023, 09:46

    “Топшириқлигини айтишган”. “Док-1 Макс” судида айбланувчи инспекцион текширувга тушган дорига раҳбар кўрсатмаси билан гувоҳнома бериб юборилганини маълум қилди

    16.09.2023, 23:29

    Бухорода ҳоким ёрдамчиси 163 млн сўм имтиёзли кредитни ўзлаштиришда айбланиб, қамоққа олинди

    20.09.2023, 18:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33

    Европа аэропортларда сув олиб ўтиш тақиқи бекор қилиниши мумкин

    Дунё | 8 август, 14:21

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22

    Олтин нархи янги тарихий рекорд ўрнатди

    Дунё | 8 август, 13:10

    Хитойда космик ракета синов пайтида қулаб тушди — ОАВ

    Дунё | 8 август, 12:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.