• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Пул

    “Европа тикланиш ва тараққиёт банки яшил энергия бўйича Ўзбекистоннинг содиқ ҳамкори бўлиб қолади” — ЕТТБ ваколатхонаси раҳбари Анди Аранитаси

    Мамлакатнинг янги стратегиясини ишлаб чиқиш жараёнидамиз, у тайёрланиб, тасдиқлангандан сўнг халқ ҳужжатига айланади, деди Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Анди Аранитаси “Trend.az” нашрига берган эксклюзив интервьюсида.

    Фото: “Trend.az”
    “2017 йил охирида мамлакат билан алоқалардаги ўзгаришдан сўнг, ЕТТБ 2018 йилда ўзининг 5 йиллик мамлакат стратегиясини тасдиқлади. У Ўзбекистондаги фаолиятимиз учун қатор оператив ва стратегик устувор йўналишларни белгилаб берди”, — деди у.

    Аранитасининг сўзларига кўра, бу устуворликлар иқтисодиётда хусусий секторнинг ролини кучайтириш орқали рақобатбардошликни ошириш, шунингдек, секторлар бўйлаб яшил энергия ва ресурс ечимларини илгари суришдан иборат. Минтақавий ва халқаро ҳамкорлик ҳамда интеграцияни кенгайтиришни қўллаб-қувватлаш ҳам банкнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлиги асосларидан бири бўлган.

    “ЕТТБнинг Ўзбекистон бўйича стратегиясида мамлакатни ислоҳ қилиш йўлини кучайтириш, фуқаролик жамияти ролини кенгайтириш, оммавий ахборот воситаларига кенгроқ эркинлик бериш ва аёллар тадбиркорлигини рағбатлантириш зарурлиги эътироф этилган. Банкимиз Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича ишларни давом эттириб келмоқда” — деди у.

    Яшил энергияга ўтиш

    Аранитаси ЕТТБ Ўзбекистоннинг яшил энергияга ўтишини ҳам қўллаб-қувватлаб келаётганини қўшимча қилди. Банк сармояси ЕТТБ ва Ўзбекистон ҳукумати ҳамкорликда ишлаб чиққан ва 2050 йилгача углеродсиз энергия секторига эришишни мақсад қилган узоқ муддатли декарбонизация режасига ҳисса қўшмоқда.

    Амалдорнинг сўзларига кўра, 2023 йилда Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонда умумий ўрнатилган қуввати қарийб 900 МВт бўлган учта яшил қуёш электр станциясини қуриш учун 205 миллион долларлик молиявий пакет ажратди.

    “Учта лойиҳа ишга туширилгач, 2200 ГВт/соатгача электр энергияси ишлаб чиқариш, Ўзбекистондаги 1 миллиондан ортиқ хонадонни электр энергияси билан таъминлаш ҳамда CO2 чиқиндиларини йиллик 1,2 миллион тоннагача камайтириш кутилмоқда”, — деди у.

    Аранитасининг сўзларига кўра, иқлим бўйича Париж келишувига мувофиқ фаолият юритадиган ЕТТБ Ўзбекистоннинг яшил энергияга ўтишини қўллаб-қувватлайди.

    “Ўтган йили биз Бухоро вилоятидаги 1 ГВт қувватга эга шамол электр станциялари ва Навоий вилоятидаги 500 МВт қувватга эга яшил шамол электр станцияси каби йирик қайта тикланадиган энергия лойиҳаларини молиялаштирдик”, — деди у.

    Банк шунингдек, йирик халқаро ишлаб чиқарувчи ACWA Power компаниясига кредит ажратиш орқали Қорақалпоғистонда 100 МВт қувватга эга шамол электр станцияси қурилишини молиялаштирди, деди Аранитаси.

    Транспорт соҳасидаги ҳамкорлик

    Ўзбекистон ва Банк ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида гап кетганда, Аранитаси ЕТТБ мамлакатнинг, хусусан, Хоразм вилоятидаги миллий автомобиль йўллари тармоғини қайта тиклаш, шунингдек, хусусий компаниялар билан биргаликда логистика хабларини кенгайтиришга кўмаклашишини таъкидлади.

    “ЕТТБ Тошкент — Самарқанд йўлини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш орқали давлат-хусусий шериклик муҳитини яхшилашга кўмаклашмоқда. Шунингдек, бизнинг банкимиз Хоразм минтақавий йўллари лойиҳасини имзолашдан кейинги техник кўмак доирасида Электр транспорт воситаларини қувватлантириш инфратузилмаси стратегиясини қўллаб-қувватлашни режалаштирмоқда. Шунингдек, биз ‘Ўзбекистон темир йўллари’ акциядорлик жамияти билан ислоҳотлар кун тартиби, электрлаштириш ва вагонлар паркини янгилаш бўйича салоҳиятли ҳамкорликни ўрганмоқдамиз”, — деди у.

    Ўзбекистон ҳукумати барча қўшнилар билан транспорт алоқаларини фаол ривожлантираётганини, бироқ денгизга чиқмайдиган давлат сифатида ўзини қулай транзит варианти сифатида кўрсатиш учун бошқа давлатлар орқали транзит йўналишларига таянишига тўғри келишини таъкидлаган.

    “Ҳозирда Ўзбекистон мултимодал транспортацияни (автомобиль ва темир йўл орқали) амалга оширмоқда: Хитойдан Қирғизистон орқали автомобиль билан, кейин Трансафғон йўналиши ёки Туркманистон ва Эрон орқали автомобиль билан. Бошқа вариантлар орасида Ўрта коридор ёки Туркманбоши портидан фойдаланиш ҳам бор”. — таъкидлади у.

    Шу муносабат билан мамлакатнинг асосий юк ташувчиси бўлмиш “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида самарадорликни ошириш учун ислоҳотлар ўтказиши зарур, деди мутасадди ва Фарғона водийсидаги, Бухоро ва Хиванинг муҳим шаҳарлари ўртасидаги темирйўл участкаларини электрлаштириш учун катта сармоялар талаб қилинишини таъкидлади. Бу масала мамлакат бўйлаб йўлларни қайта тиклашга ҳам тегишли. Булар қаторида Ўзбекистон транзит ва транспортнинг узлуксизлигини таъминлаш учун ҳаракат таркибини модернизация қилиш ва божхона хизматларини яхшилаши керак.

    Аранитаси Қозоғистон йўналиши республиканинг Каспий денгизидаги портларига Ўзбекистон орқали юк ташиш учун энг барқарор вариант бўлиб кўринаётганини таъкидлади.

    “Аммо, икки давлат ўртасидаги чегара ўтиш пунктларида кўплаб муаммолар мавжуд. Бундан ташқари, Каспий денгизи ҳар доим ҳам кемалар учун қулай эмас, шунинг учун Ўзбекистон расмийлари муқобил йўлларни ўрганишга интилмоқда”, — дея тушунтирди у.

    Ўзбекистон молия секторини қўллаб-қувватлаш

    Аранитаси ЕТТБнинг Ўзбекистон молия секторини қўллаб-қувватлашига тўхталиб, Марказий Осиёда ушбу соҳани ривожлантириш учун умумий салоҳият жуда юқори эканини таъкидлади.

    “Бу, айниқса, Ўзбекистон аҳолисининг сони ва банк хизматларининг анча пастлигини ҳисобга олган ҳолда, долзарбдир. Банк сектори билан бир қаторда Марказий Осиёдаги суғурта, лизинг компаниялари ва микромолиячилар каби молия институтларини турли йўллар билан қўллаб-қувватламоқда”, — деб тушунтирди у.

    Аранитасининг сўзларига кўра, ҳамкорликдаги молиявий институтларнинг яшил, инклюзив ва рақамли йўналишини қўллаб-қувватлаш учун махсус ишлаб чиқилган дастурлар, жумладан, “Аёллар бизнеси” ва “Бизнесдаги ёшлар” каби махсус ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

    “Улар аёллар тадбиркорлигини рағбатлантиради ва ёш ишбилармонлар учун иш имкониятларини яратади. Энг сўнгги дастур аёллар бошчилигидаги/аёлларга тегишли бизнесни рақамлаштиришга қаратилган”, — деди расмий.

    Яшил кун тартиби ЕТТБ учун ҳам бирдек муҳим, деди Аранитаси ва ЕТТБ Яшил иқтисодиётни молиялаштириш дастурининг (GЕFF) Ўзбекистондаги асоси нафақат яшил молиялаштиришни рағбатлантириш, балки Ўзбекистон Марказий банки ва ҳамкор банкларга Париж келишуви талабларига мувофиқ иқлим хавфини юмшатиш салоҳиятини оширишда ёрдам беришини қўшимча қилди. 

    ЕТТБ Марказий Осиё банк секторидаги илғор тажрибаларни маҳаллий молия институтлари билан алмашишга қаратилган маслаҳат лойиҳаларини амалга оширмоқда, жумладан тренинг ва тадбирлар ўтказилмоқда, деди ЕТТБ ваколатхонаси раҳбари.

    “Бу уларга энг сўнгги глобал саноат тенденциялари билан алоқада бўлишга, фикр ва тажриба алмашишга ёрдам беради. Биз минтақадаги молиявий институтлар ўртасида экологик, ижтимоий ва бошқарув (ESG) стандартлари ҳамда яхши корпоратив иқлим бошқарувини (CCG) тарғиб қилишда давом этмоқда”.

    Ҳозирда ЕТТБнинг Ўзбекистонда 11 та молиявий ҳамкорлари мавжуд бўлиб, улар яшил ва инклюзив кредитлаш ҳамда минтақалараро ва халқаро савдони қўллаб-қувватлашда фаол иштирок этмоқда.

    05.10.2023, 12:22   Изоҳ (0)   7249
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЕТТБ Самарқандга 100 та электробус харид қилиш ва уларга инфратузилма яратиш учун 49 миллион доллар кредит ажратади

    17.05.2023, 16:50

    ЕТТБ Қорақалпоғистонда шамол электростанцияси қурилиши учун 19,3 миллион доллар кредит ажратади

    18.05.2023, 13:15

    ЕТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги раҳбар тайинланди

    10.07.2023, 09:37

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    22.09.2023, 17:14

    Энг йирик IPO’лар: омадли ва омадсиз кечган акция сотувлари тарихи

    06.09.2023, 20:25

    Ўзбекистонда капитал бозоридаги ислоҳотлар, IPO ва хусусийлаштириш диққат марказида: Беҳрузбек Очилов билан эксклюзив интервью

    15.08.2023, 16:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.