Пентагонда Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш учун 5,2 миллиард доллар маблағ бор, ҳозирги харажатлар даражасида бу яна олти ойга етади. Бу ҳақда Америка ҳарбий департаментининг исми ошкор этилмаган вакилларига таяниб, Тhe Wall Street Journal нашри хабар берди.
Маблағлар уруш бошланганидан бери Қўшма Штатлар Украинага юборган 43,9 миллиард долларлик хавфсизлик ёрдамининг тахминан 12 фоизини ташкил қилади.
Тhe Wall Street Journal таъкидлашича, АҚШ Украина армиясини модернизация қилиш ва унинг НАТО билан мувофиқлигини ошириш бўйича узоқ муддатли дастур учун фойдаланган ҳисоб-рақамда ҳозир пул қолмаган.
Бундан ташқари, Украинага кўрсатилган ёрдамдан сўнг, АҚШ қурол захирасини тўлдириш учун ажратиладиган маблағлар миқдори тахминан 1,6 миллиард долларга камайди. Расмийларга кўра, бу Пентагон эҳтиёжлари учун етарли эмас.
Изоҳ (0)