Қирғизистон ва Россия ўртасида Россия Миллий гвардияси ҳарбий билим юртларида Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги Ички қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг малакасини ошириш бўйича шартнома имзоланди. Бу ҳақда Sputnik ахборот агентлигининг хабар берди.
Расмий ҳужжат Россия делегациясининг Қирғизистон Республикасига ташрифи чоғида Қирғизистон ИИВ раҳбари ўринбосари Адилбек Бийбосунов ва Россия гвардияси директори ўринбосари Олег Плохой томонидан имзоланди.
Қирғизистон Республикаси Ички қўшинлари аскар ва офицерлари Россия ҳукумати томонидан ажратилган квотага асосан Россияда бепул ўқиш имкониятига эга бўлади.
Меҳмонлар Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг қурол-яроғ, техника ва жиҳозлари намуналарини кўздан кечирган.
Уларга қирғиз ҳарбийлари тартибсизликларни қандай бартараф этиши ва хавфли жиноятчиларни қўлга олиши кўрсатилган.
Изоҳ (0)