• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Қирғизистон

    Жапаров Қирғизистон ташқи сиёсатида энг устувор йўналиш нималигини айтди

    Қирғизистон президенти Садир Жапаров Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш Қирғизистон учун устувор вазифа эканини айтди. Бу ҳақда у 19 сентябрь куни Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги чиқишида гапирди.

    Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати
    “Марказий Осиё давлатлари билан муносабатларни мустаҳкамлаш мамлакатимиз учун энг олий устувор вазифадир”, — деди Қирғизистон президенти.

    У сўнгги йилларда минтақавий ҳамкорлик “ҳамма йўналишда изчил ривожланиб бораётганини” таъкидлади.

    Жапаров Марказий Осиёни ягона геоиқтисодий макон ва халқаро ҳамжамият учун “геосиёсий воситачи” сифатида кўришини таъкидлади. Минтақадаги тўлиқ интеграция йўлида давлат чегараларини қонуний расмийлаштиришни якунлаш зарур, деб ҳисоблайди Қирғизистон раҳбари.

    У декабрь ойида қарийб 30 йиллик музокаралардан сўнг Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида Давлат чегарасини ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштириш бўйича битим имзоланганини эслатди.

     “Биз барча қўшниларимиз билан тинчлик, тотувлик ва дўстликда яшашни хоҳлаймиз”, — деди президент.

    Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон ҳар доим зиддиятли масалаларни фақат тинч, дипломатик йўллар билан ҳал этиш тарафдори бўлиб келган.

    “Биз ҳеч қачон бировнинг мулкини тортиб олишга интилмаганмиз, лекин ҳеч кимга она юртимизнинг бир қаричини ҳам бериб қўймаймиз”, — деди Жапаров.

    Қирғизистон президентининг сўзларига кўра, бугунги кунда ривожланаётган мамлакатлар олдида икки томонлама муаммо – уларнинг ривожланишига сармоя киритиш ва айни пайтда иқлим ўзгаришига мослашиш зарурати турибди. 2015 йилда эълон қилинган Париж келишуви бўйича йиллик молиялаштириш даражаси энди етарли эмас, бу миқдорни ошириш керак.

    Президентнинг айтишича, у ўз ҳамкорларидан ташқи қарзни экологик лойиҳаларга айирбошлашни сўраган, бироқ аксарият ривожланган давлатлар жавоб бермаган.

    “Фақат Германия ҳукумати 15 миллион евро қарздан кечди”, — дея қўшимча қилди Жапаров.

    Глобал иқлим ўзгариши нуқтаи назаридан, тоғли ҳудудлар айниқса заиф. Қирғизистонда тоғлар мамлакат ҳудудининг қарийб 94 фоизни эгаллайди. Марказий Осиёда иқлим ўзгариши музликларнинг интенсив эришига олиб келди. Агар илгари 2050 йилга бориб Қирғизистондаги музликлар майдони икки баравар қисқариши, 2100 йилга келиб эса улар бутунлай йўқ бўлиб кетиши башорат қилинган бўлса, энди бу жараён тезлашади, дейишга асос бор.

    “Бу бутун минтақада муаммоларнинг кескинлашишига олиб келади: ичимлик суви ва қишлоқ хўжалиги учун сув етишмаслиги, тупроқнинг деградацияси, озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солади”, — дея огоҳлантирди давлат раҳбари.

    У халқаро ҳамжамиятни шу ва бошқа муаммоларни ҳал қилиш учун кучларни бирлаштиришга чақирди.

    “Биз, БМТга аъзо давлатлар, ўз ташкилотимизни можароларнинг олдини олиш, муросаларга эришиш, тинчлик ва тотувликни ўрнатиш учун барча ишни қилиш бўйича глобал саъй-ҳаракатлар марказига айлантиришимиз керак”, — дея хулоса қилди Қирғизистон президенти.
    20.09.2023, 15:19   Изоҳ (0)   5673
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Глобал муаммолар коллектив ҳаракатларимизга путур етказмоқда” — Тўқаев БМТ саммитида нутқ сўзлади

    19.09.2023, 10:56

    Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатларини интеграциялаш ҳаракатларида марказий шахсга айланди — Forbes

    20.09.2023, 10:08

    “Қанчалик улуғ инсон бўлмасин, туман ва қишлоқларга одамлар номини беришни тўхтатишимиз керак” — қирғизистонлик депутат

    19.09.2023, 23:30

    Туркияда Қирғизистон учун ишлаб чиқарилган Аksungur дрони намойиш этилди (видео)

    19.09.2023, 19:50

    Қирғизистонда тўловни нақд олган жамоат транспорти ҳайдовчилари ишдан бўшатилади

    18.09.2023, 15:56

    Туркияда вертолёт сув омборига қулаб тушди. Бортда қирғизистонликлар бўлган

    17.09.2023, 20:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.