Қирғизистонда ун ва буғдой экспорт қилишга вақтинчалик тақиқ жорий қилди. Бу ҳақда 24.кг хабар берди.
Тегишли қарор 22-сентябр куни Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров томонидан имзоланган.
“Буғдой уни ва озиқ-овқат буғдойи донининг экспортига олти ой муддатга тақиқ жорий этилди. Бу қарор озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва озиқ-овқат маҳсулотларининг бозор нархларини барқарорлаштириш мақсадида қабул қилинди”, — дейилади хабарда.
Тегишли ҳужжат 25 сентябрдан кучга кирди. Аввалроқ Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ун нархи ошиши ҳақида гапирганди. Маҳсулот ижтимоий аҳамиятга эга хусусиятга эга ва бозорда унинг танқислиги юзага келса, бу мамлакатда озиқ-овқат инқирозига олиб келиши мумкин.
Изоҳ (0)