Қирғизистонда монополияга қарши тартибга солиш хизмати ходимлари бутун мамлакат бўйлаб нон нархлари мониторингини олиб борди. Бу ҳақда 24.кг хабар берди.
Маълум бўлишича, қолипли нон нархи барқарорлигича қолган, тандир нон ва ёпган нон нархи эса бир оз ошган. Ҳозирда мутасаддилар нон нархини барқарорлаштириш, шунингдек, харажатларни ушлаб туриш бўйича чора-тадбирлар кўрмоқда.
Бишкек шаҳрида 6 та йирик ва 23 та кичик корхона турли хил нон ишлаб чиқаради. Пойтахтдан ташқари улар Қора-Балтадан Бистровкагача бўлган аҳолини нон билан таъминлайди. Монополияга қарши тартибга солиш хизмати нон нархини кузатиб боради ва нархларни барқарор даражада ушлаб туриш ишларини давом эттиришини маълум қилди.
Изоҳ (0)