Тошкент вилоятида божхоначилар гиёҳвандлик воситасини ички аъзосига яшириб олиб ўтмочи бўлган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона пости ходимлари томонидан хориж фуқароси Body scanner қурилмаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилган.
Натижада ушбу шахс 8 дона ўрамдаги 376,5 грамм опий гиёҳвандлик воситасини ички аъзосига яшириб, юртимизга олиб кирмоқчи бўлгани аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Бундан олдин Жиззах ва Қашқадарёда қарийб салкам 15,5 кило гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний савдосига чек қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)