Тошкентнинг икки тумани — Бектемир ва Учтепа туманларида газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, таъмирлаш ишлари туфайли 27-сентябр куни қуйидаги истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бектемир тумани (10:00 дан 18:00 гача): “Мажнунтол” МФЙдаги Роҳат, Чексарой, Мотрудий, Барданкўл кўчалари
- Ерли хонадон сони — 1050 та
- Улгуржи истеъмолчилар сони – 8 та
Учтепа тумани (11:00 дан 16:00 гача): “Кўксарой” МФЙ
- Ерли хонадон сони — 600 та
- Улгуржи истеъмолчилар сони – 10 та
Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўради.
Изоҳ (0)