Қозоғистон парламентида энергетик ичимликларни 21 ёшгача бўлган шахсларга сотишни тақиқлаш масаласи муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Ажар Гиниятга таяниб, KazTAG хабар берди.
“Халқ саломатлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси доирасида парламент депутатлари 21 ёшга тўлмаган шахсларга энергетик ичимликлар сотишни тақиқловчи нормани кўриб чиқмоқда.
“Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёшлар ва болалар энергетик ичимликлар истеъмол қилиш уларнинг соғлиғига зарар етказишини ҳисобга олиб, ушбу нормани қўллаб-қувватлади. Ушбу қонун лойиҳаси тез орада Сенатга юборилишини кутмоқдамиз”, — деди Гиният ҳукумат брифингида.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилларда депутатлар энергетик ичимликларни 21 ёшгача бўлган шахсларга сотишни тақиқлашни таклиф қилган эди, бироқ кейин ҳукумат рекламага чекловлар киритиш ва истеъмол ўрамлари ҳажмини (330 мл дан ортиқ бўлмаган) камайтириш билан чекланган.
Изоҳ (0)