Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Чуст туманида юз берган болалар соғлиғи билан боғлиқ нохуш ҳолатдан қаттиқ ташвишда экани айтилди.
Президент матбуот котибининг маълум қилишича, давлат раҳбари вилоят ҳокими ва масъулларга бу бўйича топшириқ берди.
“Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Чуст туманида юз берган болалар соғлиғи билан боғлиқ нохуш ҳолатдан қаттиқ ташвишда, улар тез фурсатда соғайиб кетишини тилайди. Давлат раҳбари бу борадаги вазият тўғрисида ахборотни мунтазам олиб бормоқда. Вилоят ҳокими ва масъулларга масалани алоҳида назоратга олиш, сабабларини аниқлаш ва тегишли таклифлар киритиш бўйича топшириқлар берилган”, — дейди президент матбуот котиби.
Аввалроқ ССВ мактаб ва боғчаларга тарқатилган йод препарати истеъмолини тўхтатишга кўрсатма берганди.
Изоҳ (0)