ССВ мактаб ва боғчаларга тарқатилган йод препарати истеъмолини тўхтатишга кўрсатма берди.
Келтирилишича, 21-сентябр куни Чуст туманида 23-сонли мактабгача таълим ташкилотининг айрим тарбияланувчилари орасида тана ҳароратининг кўтарилиши, қусиш, қорин оғриғи аломатлари кузатилган. Бўлим мутасаддилари воқеа жойига етиб боришган ва дастлабки шикоят бўйича 5 нафар бола шифохонага олиб келинган.
Кейинчалик шикоят қилувчилар сони ортиб борган. Шунга кўра, 23-МТТдан 35 нафар, 51-МТТдан 20 нафар, 18-МТТдан 5 нафар, 36-МТТдан 3 нафар, 7-ўрта таълим мактабидан 1 нафар, 43-МТТдан 1 нафар, 21-ўрта таълим мактабидан 1 нафар, 30-МТТ 2 нафар 35-МТТдан 1 нафар 34-МТТдан 1 нафар, оилавий МТТдан 1 нафар — жами 71 нафар боланинг соғлиғидан шикоятлар қайд этилган ва улар тезкорлик билан шифохонага ётқизилган. Бунинг сабаби қилиб “Калий йодид I мг таблетка Антиструмин” дори воситасини Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 июлдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ССВ харид комиссияси йиғилишининг 4-сонли баённомасига асосан тарқатилган дори сабаб қилиб кўрсатилган.
Юқоридагиларга асосан ССВ барча Қорақалпоғистон ССВ, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ССБлари ушбу дорининг тақдири ҳал бўлгунга қадар, яъни лаборатор хулосалар чиққунга қадар тақсимот қилинган дори истеъмолини зудлик билан тўхтатишни сўраган.
Изоҳ (0)