Тармоқларда Наманган вилоятининг Чуст туманидаги болалар боғчаларида тарбияланувчи болаларнинг оммавий заҳарланиши ортидан соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова ишдан олингани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирилиги ахборот хизмати раҳбари Фурқат Санаев “Дарё”га изоҳ берди.
“Элмира Боситхонова айни пайтда Наманган вилоятида. Бундай маълумотни эшитмадим”, – дея жавоб берди Фурқат Санаев.
Элмира Боситхонова вазир ўринбосари сифатида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш секторига масъул ҳисобланади. У 2020 йилдан буён соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари сифатида ишлаб келмоқда.
Изоҳ (0)