Ижтимоий тармоқларда фуқарони уйидан чақириб, остонада калтаклаб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат бўйича маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 12 сентябрь куни фуқаро Н.А. видеомурожаатдаги М.А.нинг яшаш уйи яқинида ўзаро келишмовчилик сабабли унинг юз қисмига қўли билан уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат шу куннинг ўзида Марғилон шаҳар ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйхатга олиниб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг 21 сентябрь кунги хулосасига кўра, М.А.нинг олган жароҳати ўртача оғир шикастлар тоифасига кириши кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)