Қашқадарё вилояти Қарши туманида ўқувчилар пахта теримига жалб қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мазкур хабарларга аниқлик киритди.
Унга кўра, хабар юзасидан Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат назорати инспекцияси 7, 38, 48 ва 54-мактабларда мониторинг тарзида текшириш ўтказди. Натижада фотосуратларда кўрсатилган мактаб Қарши туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли эмаслиги, бундай кўринишдаги мактаб туманда мавжуд эмаслиги, суратларда акс эттирилган вояга етмаган мактаб ўқувчиси юқорида келтирилган таълим масканларида ўқимаслиги аниқланди.
Шу боисдан ушбу постдаги келтирилган ҳолатлар ўз тасдиғини топмаган. Тумандаги мактаб масъулларига пахта мавсуми давомида мажбурий тарзда ходимларни ва мактаб ўқувчиларини пахта теримига жалб қилмаслик ва ўқувчиларнинг ота-оналари билан бу борада тушунтириш ишлари олиб бориш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Изоҳ (0)