Тошкент шаҳрининг уч тумани: Чилонзор, Учтепа ва Миробод туманларида газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг Чилонзор, Учтепа ва Миробод туманларининг айрим ҳудудларига 22 сентябрь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади:
Чилонзор тумани (10:00 дан 18:00 гача): “Лутфий”, “1-Қатортол”, “Нафосат”, “Қатортол” ва “Чўпонота” маҳаллалари.
- Аҳоли хонадонлари сони – 7834 та;
- Улгуржи истеъмолчилар сони – 34 та.
Учтепа тумани (10:00 дан 18:00 гача): “Guzar”, “Кўҳна Чўпон ота” ва “Боғистон” маҳаллалари.
- Аҳоли хонадонлари сони – 38 та (кўп қаватли уй);
- Улгуржи истеъмолчилар сони – 23 та.
Миробод тумани (10:00 дан 17:00 гача): “Байналминал” маҳалласи.
- Аҳоли хонадонлари сони – 139 та;
- Улгуржи истеъмолчилар сони – 2 та.
Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўради.
Изоҳ (0)