• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда Oppenheimer, GE HealthCare, Cerberus каби йирик компаниялар раҳбарлари билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

    Нью-Йорк шаҳрига ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев Cerberus компанияси вице-президенти Брайан Хук билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Учрашувда иқтисодиётнинг турли тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

    Активлари қиймати 60 миллиард доллардан зиёд бўлган глобал инвестиция корпорацияси коммуникациялар тармоғи, фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш, транспорт ва энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш лойиҳаларига тўғридан тўғри инвестициялар йўналтиришни режалаштирган.

    Вице-президент Брайан Хук илк ҳамкорлик лойиҳалари 2023 йилнинг охирига қадар бошланишини  таъкидлади. Учрашув якунида ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.

    Шунингдек, давлат раҳбари GЕ HealthCare компаниясининг Европа, Яқин Шарқ ва Африкадаги президенти ва бош ижрочи директори Роб Уолтон билан учрашув ўтказди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Учрашувда корпорациянинг мамлакатда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги режалари муҳокама қилинди.

    Дунёнинг индустриал гиганти бўлган General Electric корпорацияси стратегик шериклик доирасида Ўзбекистон корхоналари билан инвестициявий ва технологик ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, замонавий юқори технологик ускуналарни етказиб бериш ва уларни маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш ниятида.

    GЕ HealthCare компанияси президенти Роб Уолтон соғлиқни сақлаш соҳасида кардиографлар ишлаб чиқариш, скрининг ва кардио ахборот тизими йўлга қўйилишини таъкидлади. Бундан ташқари, инвестор Ўзбекистонда Миллий тиббий маълумотлар архивини яратишда иштирок этишни режалаштирмоқда.

    Учрашув якунида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” ни қабул қилишга келишиб олинди.

    1994 йилда General Electric таркибида ташкил этилган GЕ HealthCare бош қароргоҳи Чикагода жойлашган тиббий технологиялар соҳасидаги трансмиллий компания. Корпорация активлари қарийб 28 миллиард долларни ташкил этади.

    Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда Oppenheimer инвестиция компанияси бошқарувчи директори Жон Тонелли билан ҳам учрашув ўтказди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Активлари қиймати 36 миллиард доллар бўлган ушбу йирик инвестиция банкининг сармоясини жалб қилган ҳолда Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

    Жон Тонелли Ўзбекистонда саноат қувватларини ташкил этиш ва модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳаларга хусусий инвестицияларни жалб қилиш юзасидан келишувлар эришилганини мамнуният билан қайд этган.

    Биринчи босқичда тўқимачилик кластерлари, қурилиш материаллари саноати корхоналарини ривожлантириш, Тошкент шаҳри инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш мўлжалланган.

    Бундан ташқари, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга инвестиция йўналтириш кўзда тутилган. Президент ушбу режаларни маъқуллаб, мутасаддиларга тез фурсатда амалий ишларни бошлашга топшириқ берди.

    Шуниндек, Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда CNH компанияси вице-президенти Стив Надерни билан учрашди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Активлари қиймати қарийб 50 миллиард доллар бўлган CNH трансмиллий компанияси қишлоқ хўжалиги машинасозлигида Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкоридир. Машҳур Case ва New Holland брендлари остида йўл қуриш ва қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқаради.

    Вице-президент Стив Надерни компаниянинг тармоқдаги бир қатор саноат корхоналарини хусусийлаштириш ва модернизация қилиш, комбайн ва пахта йиғиш машиналарини ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, шу жумладан, юқори қувватли тракторлар ишлаб чиқариш ҳамда лизинг тузилмаларига тўғридан тўғри молиявий ресурслар ажратиш режаларини баён қилган.

    Давлат раҳбари компаниянинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш борасидаги режаларини қўллаб-қувватлаган.

    Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев АҚШга амалий ташрифи доирасида Cintana компанияси раҳбари Дуглас Беккер билан учрашув ўтказди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ушбу компания Аризона давлат университети билан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, дунёнинг 30 мамлакатида фаолият юритади, университетларда таълим сифатини ошириш билан шуғулланади.

    Cintana асосчиси ва раиси Дуглас Беккер Аризона давлат университети билан ҳамкорликда Ўзбекистонда Америка технологиялар университетини ташкил этиш устида иш олиб бормоқда.

    2024 йилдан бошлаб соғлиқни сақлаш, инжиниринг, архитектура ва дизайн каби йўналишларда малакали кадрлар тайёрлашни бошлаш кўзда тутилган.

    Давлат раҳбари ушбу режаларни маъқуллаб, Ўзбекистон таълим соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай шароитлар яратишга тайёрлигини билдирди.

    19.09.2023, 08:00   Изоҳ (0)   4926
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда Европа кенгаши президенти Шарл Мишелни қабул қилди 

    19.09.2023, 07:55

    Фарғонада болали аёлни тепиб, машинага мажбуран ўтқазган ходимларга чора кўрилди 

    19.09.2023, 01:14

    Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси қонунийликни бузгани аниқланди

    18.09.2023, 23:47

    18.09.2023, 22:00

    Ўнта машина сотиб, салонни ёпса, нега эълон беришди? Камбағаллар бозордан машина олишга мажбурми? Автомобиль харидорлари UzAuto Motors’га саволлар ёғдирмоқда

    18.09.2023, 21:38

    Жиззахда Nexia билан тўқнашган юк машинаси бутунлай ёниб кетди (видео)

    18.09.2023, 21:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08

    Исроил фаластинликларни Ғазо жанубига мажбуран кўчиришга тайёргарлик бошлади

    Дунё | 17 август, 17:40

    Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади

    Ўзбекистон | 17 август, 17:10

    Навбатдаги “дерби” ва кўп йиллик танаффусдан кейинги ғалаба: “Навбаҳор” ва “Нефтчи” ўйинидан фотогалерея

    Футбол | 17 август, 17:05

    Учта “республикачи штат” пойтахт Вашингтонга қўшин юборади

    Дунё | 17 август, 16:55

    Ҳиндистон Франциядан яна 114 та Rafale самолётини сотиб олади

    Дунё | 17 август, 16:25

    Камералардан йироқда: оддий ҳаёт кечириш учун кинони тарк этган 5 актёр

    Кино | 17 август, 15:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.