• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўнта машина сотиб, салонни ёпса, нега эълон беришди? Камбағаллар бозордан машина олишга мажбурми? Автомобиль харидорлари UzAuto Motors’га саволлар ёғдирмоқда

    Бугун, 18 сентябрь куни UzAuto Motors расмий сайтида Chevrolet Cobalt, Lacetti, Damas ва Лабо автомобиллари учун шартномалар тузиш бошлангани эълон қилинди. Қисқа фурсатда республикадаги барча автосалонлар олдида юзлаб, минглаб одамлар тўпланиб, шартнома олиш ниятида эканини маълум қилди. Кўп ўтмай Cobalt, Lacetti учун шартномалар тугагани эълон қилинди. Ва иш вақти тугади деган важ билан барча автосалонларда шартнома бериш тўхтатилди. “Дарё” журналисти Тошкент шаҳридаги автосалонларнинг бирида бўлиб, шартнома ололмаган харидорларни суҳбатга тортди.

    Журналист билан суҳбатда бўлган харидорлардан бирининг маълум қилишича, у UzAuto Motors расмий сайтида Chevrolet Cobalt, Lacetti, Damas ва Labо автомобиллари учун шартномалар тузиш бошлангани эълон қилинган пайтда автосалонга етиб келган. Бироқ автосалонда иш вақти тугаб қолгани сабаб шартнома ололмаган.

    Фото: “Дарё”
    Фото: “Дарё”
    Ўтган гал ҳам худди шу ҳолат бўлганди. 40 та машина сотдик дейишди. Лекин салонга 400 талаб автомобиль олиб келинди. Ҳар сафар шу ҳолат, — дейди суҳбатдош.
    Фото: “Дарё”

    Навбатдаги суҳбатдошнинг айтишича, у автосалонга соат 16:30 ларда етиб борган.

    Фото: “Дарё”
    Биз салонга соат 16:30 ларда келдик. Келиб билсак, шартнома бериш 16:00 ларда бошланган экан. Кўп ўтмай, сервер қотгани сабаб яхши ишламай қолди ва шартнома бериш тўхтатилди. Битта шартномани расмийлаштиришга 10-15, баъзан 20 дақиқа сарфлашди, — дейди у.
    Фото: “Дарё”

    Суҳбатдошларнинг айтишича, автосалонларда таниш-билишчилик авж олган.

    Фото: “Дарё”
    Машина бозорида сотилаётган машиналарнинг деярли барчаси янги машиналар. Бир ҳафта, ўн кун, ўн беш кун аввал ишлаб чиқарилган машиналар. Сўрасангиз, барчасининг эгаси битта одам. Ҳожи акалар 20-30 та машинани сотиб олишган. Қани шаффофлик?, — дейди суҳбатдош.
    Фото: “Дарё”

    “Дарё” журналисти билан суҳбатлашган харидорларнинг айтишича, автосалонда соат 18:00 да иш вақти тугади дея эшиклари ёпилган. Аммо ичкарида шартномаларни расмийлаштириш ишлари давом этган.

    Фото: “Дарё”

    Журналист харидорларни қизиқтирган саволлар юзасидан автосалон масъуллари билан суҳбатлашди. Масъуллар журналистни қизиқтирган саволларга жавоб беришга ваколатли эмаслигини, ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга UzAuto Motors’нинг ахборот хизмати орқали жавоб олиши мумкинлигини таъкидлаган.

    Фото: “Дарё”

    “ЎзАвтосаноат” матбуот котиби Зумрад Шожалилованинг билдиришича, 18 сентябрь куни автомобилларга жами 28 мингта шартнома тузилган. UzAuto Motors 2023 йилнинг 4 август куни ишлаб чиқариш линияларида амалга оширилган модернизация ишлари, шунингдек, завод фаолияти самарадорлигининг ошиши ҳисобига 2023 йилда қўшимча 50 000 дона автомобиль ишлаб чиқариш имконияти яратилганини маълум қилган эди. Эртасига, 5 августда эса шартнома бериш тўхтатилгани маълум қилинганди. Унга кўра, Chevrolet Lacetti, Cobalt ва Damas автомобилларининг 2023 йил учун қўшимча партиясига контрактациянинг дастлабки 2 кунида тўлиқ шартнома тузилди. 4–5 август кунлари ушбу автомобиль моделларини харид қилиш учун 50 000 дан ортиқ шартнома имзоланганди.

    18.09.2023, 21:38   Изоҳ (0)   24438
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Cobalt, Lacetti, Damas ва Labo учун шартномалар бериш бошланади — UzAuto Motors

    18.09.2023, 16:16

    Cobalt ва Lacetti учун шартнома бериш тугатилди

    18.09.2023, 17:34

    UzAuto Motors шартнома беришни бир кунда тўхтатди. Бугун қанча шартнома тузилди?

    18.09.2023, 20:24

    Жиззахда Nexia билан тўқнашган юк машинаси бутунлай ёниб кетди (видео)

    18.09.2023, 21:25

    Тошкентда автобусларда бир кунда қанча йўловчи ташилгани маълум бўлди

    18.09.2023, 21:10

    Тошкентнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади 

    18.09.2023, 20:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қозоғистон бир неча ойдан сўнг AZAL самолёти ҳалокати ҳақида ҳисобот тайёрлайди 

    Дунё | 8 август, 08:42

    Исроил Ливанга ракеталар учирди. Қурбонлар бор

    Дунё | 8 август, 08:37

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.