Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимларидан озод этилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Хайруллаева ёзма аризасига биноан ҳамда одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузгани учун лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси С.Мадиярова ёзма аризасига биноан лавозимларидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.
Изоҳ (0)