• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Қалбларни ларзага келтирувчи, таъсирли сюжетга эга Болливуд фильмлари (видео)

    Болливуд киноолами ўзининг романтик фильмлари билан машҳур. Сўнгги йилларда жуда таъсирли ва юракни эзувчи кўплаб фильмлар яратилди. Қуйида эътиборингизга сизни хавотирга соладиган ва кўз ёш тўкишга мажбур қиладиган машҳур ҳинд фильмлари ҳавола этилади.

    “Ўзгача севги”


    “Ўзгача севги” — Ракҳа Раҳмоннинг оҳангдор мусиқаси билан янада таъсирчан бўлган, 2021 йилда суратга олинган блокбастер. Фильмда уйидан қочиб кетган ва оила аъзолари ўғирлаб кетган нотаниш кишига турмушга берган қизнинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади. Қиз шизофрения билан касалланган ва хаёлидаги йигитни севиб қолган. Фильмда йигит ўз севгиси ва сабри билан қизнинг муаммони енгишига қандай ёрдам бериши жуда яхши кўрсатиб беради. Лойиҳадаги актёрлик ва операторлик ишини юқори баҳолаш мумкин. Ундаги мусиқалар ҳам томошабинни ўзига жалб этмасдан қўймайди.

    “Менинг ёқимтойим Бинду”

    Фото: “Яндекс Дзен” 

    Фильм 2017 йилда суратга олинган. Бу лойиҳа икки болаликдаги дўстларнинг ҳақиқий ва беғубор севгисини кўрсатади. Кинокартина севги нақадар соф бўлиши мумкинлигини кўрсатиб беради. Гарчи фильм катта хитга айлана олмаган бўлса-да, томошабинлар қалбини забт эта олди. Лойиҳада Чопра ва Хуррана ажойиб жуфтлик ролини ижро этган.

    “Бечора юрак”

    Фото: “Яндекс Дзен” 

    Бу лойиҳа Сушант Сингх Ражпут иштирокидаги сўнгги фильм. “Бечора юрак” 2020 йилда суратга олинган. Фильм Голливуднинг “Юлдузлар айбдор” фильмининг ремейки ҳисобланади. Кеси ва Менни — уларнинг иккаласи ҳам даволаб бўлмайдиган дардга чалинган бўлса-да, бир-бирига кўнгил қўйиб, оддий инсонлар сингари ҳаёт кечиради. Бу фильм ҳам томошабинни кўз ёш тўкишга мажбур қилади. Кинокартина ўзининг кинематографияси ва ажойиб мусиқаси билан сизни ўзига ром этади.

    “Ошиқ қалблар”

    Фото: “Яндекс Дзен” 

    “Ошиқ қалблар” — севги ва дўстликнинг гўзаллигини кўрсатадиган таъсирли фильм. Фильмда тасодифан зиёфатда “қулоқсиз” йигит Аянни учратиб қолган (Ранбир Капур ижросида) Ализанинг (бу ролни Аннушка Шарма ижро этган) тақдири ҳақида ҳикоя қилинади. Уларнинг иккаласи ҳам шахсий ҳаётида қийин даврни бошдан кечирмоқда ва шу сабабли бир-бири билан яхши дўстлардек мулоқот қилишади. Уларнинг дўстлиги Аян Ализага нисбатан муҳаббатни ҳис қилмагунча кучайиб боради. Ализа севгисини ошкор этишдан олдин ўзининг собиқ севгилиси Али (Фавад Хон ижросида) билан учрашади ва у билан турмуш қуришга қарор қилади.

    Юраги яраланган Аян Сабадан (Айшваря Рай Баччан) тасалли излайди, бироқ у Ализа ва унинг ўзига бўлган ҳис-туйғуларини унута олмайди. Фильм 2016 йилда суратга олинган. Кинокартина суратга олинганига бир неча йиллар бўлган бўлса-да, у ҳалигача томошабинларнинг севимли фильмлари қаторида туради.

    “Магистрал йўл”

    Фото: “Яндекс Дзен” 

    Фильмда бош қаҳрамон Вира (Алия Бҳатт ижросида) ўз тўйига кўрилаётган тайёргарликлардан чарчаб, бўлажак турмуш ўртоғи билан бирор жойга боришни истайди. Куёв унинг тилагини амалга оширади. Улар ёнилғи қуйиш шохобчасига тўхтаганда, Вирани ниқобли безорилар ўғирлаб кетади. Кейинчалик қиз уни ўғирлаган инсонни севиб қолади. Фильмдаги актёрлар ўртасидаги муносабатлар томошабинни ҳайратга солади. Фильм охирида Вира ҳеч қандай ташқи босимсиз бутунлай ўзи қарор чиқара олишини тушуна бошлайди.



    “Телба ошиқ”

    Фото: “Яндекс Дзен” 

    Лойиҳа 2013 йилда суратга олинган, бироқ шунга қарамай, кинокартинани неча марта томоша қилишингиздан қатъи назар, у сизни ҳар доим ўзига ром этади. Фильмдаги мусиқалар ва сюжет жуда ажойиб яратилган. Лойиҳада Кунданнинг ўз севгиси учун қандай тўсиқларни енгиб ўтиши кўрсатилган. Бош қаҳрамон Шанкар Зоя бошқа бировни севишини билиб, ўз севгисини қурбон қилади. Фильмда севги ва нафратнинг ёнма-ёнлиги, турли табақалардаги инсонларнинг муҳаббат йўлидаги қийинчиликлари кўрсатилган.

     “Ширин орзулар” 

    Фото: “Яндекс Дзен” 

    Фильмда Руми (Таапси Панну) ва Вики (Викки Каушал) исмли қаҳрамонлар бир-бирига ошиқ бўлади. Румининг оила аъзолари жуфтликнинг яширин муносабатлари ҳақида хабар топганидан кейин уларни турмуш қуришга мажбурлашади. Бироқ Викки Румининг ота-онасидан унинг қўлини сўраш илтимосини бажаришдан бош тортади. Охир-оқибат, қизнинг йигитдан кўнгли қолади ва келишилган никоҳга рози бўлади. Ана шунда Робби (Абхишек Баччан)  туфайли севги учбурчаги юзага келади.

    “Қароқчи”

    Фото: “Яндекс Дзен” 

    Фильмдаги воқеалар 1990 йилларга бориб тақалади, бадавлат инсоннинг қизи фирибгарни севиб қолади, йигит уни ташлаб кетади. Кейинчалик улар кутилмаган шароитда яна учрашади ва у бир пайтлар севган инсонининг ҳаёти хавф остида эканини билиб олади. Фильмнинг иккинчи ярми “Сўнгги япроқ” романи асосида суратга олинган. Фильм 2013 йилда экран юзини кўрган ва кўплаб олқишларга сазовор бўлган.

    08.09.2023, 18:09   Изоҳ (0)   19418
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Патҳан”, “Рам ва Лила”, “Оқ йўлбарс” — Болливуд ҳақидаги тасаввурингизни ўзгартириб юборадиган замонавий ҳинд фильмлари

    02.05.2023, 14:50

    Шоҳруҳ Хон Анжелина Жолининг мухлиси, Леонардо Ди Каприо Карина Капурнинг кумири. Болливуд юлдузларининг севимли актёрлари

    07.09.2023, 15:59

    “Қизалоқ ва маймоқ”, “Том ва Жерри” ҳамда болалар психикасига салбий таъсир қиладиган машҳур мультфильмлар (видео)

    07.09.2023, 12:47

    Олимлар Disney мультфильмларидаги маликалар болаларнинг ўзига бўлган ишончига қанчалик таъсир қилишини аниқлади 

    07.09.2023, 10:42

    Ўз даврининг энг машҳур фильми —  “Жуманжи”даги болалар 28 йил ичида қанчалик ўзгарган? (фото)

    06.09.2023, 17:50

    Додо Чоговадзе — “Аловуддиннинг сеҳрли чироғи”даги малика Будурни ижро этган актрисанинг тақдири қандай кечди? (фото)  

    05.09.2023, 18:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.